Наманганда Конституцияни такомиллаштириш юзасидан давра суҳбати ташкил этилди

30.05.2022, 16:19

Наманганда Конституцияни такомиллаштириш юзасидан давра суҳбати ташкил этилди

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ислоҳ қилинишига бағишланган давра суҳбати ташкил қилинди.

Тадбирда сўз олган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зафаржон Худайбердиев Янги Ўзбекистонни бунёд этишга қаратилган ислоҳотлар тақдирини белгилаб берувчи ўта муҳим масалага бағишланган ҳаммага ва ҳар бир Ўзбекистон Республикаси фуқаросига жуда катта масъулият юклайдиган мазкур масала муҳокамасида алоҳида фаоллик ва жонбозлик кўрсатиши кераклигини таъкидлаб ўтди.

Олий Мажлис Сенати аъзоси Икромхон Нажмиддинов ўз сўзида Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси миллий ривожланишимизнинг янги босқичини бошлаб берганлиги, “инсон – жамият – давлат” деган янги тамойил устувор бўлганлиги, бугунги улкан ўзгаришлар мамлакатимиздаги ўрта синфнинг асосини ташкил қилувчи сиёсий куч O’zLiDeP электорати манфаатларига ҳам тўла мос келишлиги, партиямизнинг дастурида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош мақсади инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, ор-номуси, эҳтиёжлари ва манфаатларига қаратилгани алоҳида таъкидлади.

Шундан сўнг, O’zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши депутатлари Ўзбекисон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан тайёрлаган таклифлари билан танишиб чиқишди.

Суҳбат давомида бош қомусимиз бўлган Конституциямизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар, бу жараёнда маҳаллий кенгаш депутатларининг ҳам-фикр мулоҳазалари муҳим ахамиятга эга эканлиги алохида таъкидлаб ўтилди.

  • Кўрилди
    352
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+