Каштачиликда ҳам бренд яратса бўларкан

30.05.2022, 16:44

Каштачиликда ҳам бренд яратса бўларкан

Давлат ва жамият бошқарувида аёлларнинг ўрни ва мавқеини янада мустаҳкамлаш-ислоҳиотларимизнинг муҳим йўналишларидан биридир. Айниқса хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, ўзини-ўзи банд қилиш тизимини жорий этилиши жамиятда ўзининг тадбиркорлик субъектига раҳбарлик қилиб, 50 – 100 нафар хотин-қизларни бандлигини таъминлаб, уларга ўрнак бўлаётган тадбиркор хотин-қизлар сафини янада  кенгайишига хизмат қилмоқда.

Шу билар бирга мамлакатимиз  иқтисодиёти,  кичик  бизнес ва  ҳусусий  секторнинг  ривожланишида тадбиркор,  фермер  хотин-қизларнинг  фаол  иштирокини таъминлаш,  юртимизда  амалга  оширилаётган   ижтимоий-иқтисодий,  сиёсий  ислоҳотларнинг  моҳиятини  аёллар  ўртасида кенг тарғиб  қилишга  қаратилган “Ишбилармон аёл” кўрик танлови ҳам тадбиркор хотин-қизларнинг сафини кенгайишига, уларни қўллаб-қувватлашга, хотин-қизларни ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган бўлиб, куни кеча кўрик танловнинг Нурота тумани босқичи ўтказилди.

Бунда  10 га  яқин  тадбиркор хотин-қизлар  вилоят  босқичига  йўлланмани  қўлга киритиш  учун  беллашишди. Иштирокчиларнинг такдимотларида ўз  фаолиятларида  учратаётган  муаммолар,  ғов  ва  тўсиқларни  қай  тарзда  бартараф  этганлиги, ишбилармонларнинг  хуқуқий  саводхонлиги,  қатъиятлиги,  устамонлиги, жамиятдаги  ўрни  ва мавқеини  оширишга  қаратилган  мавзуларда,  “Мустақилликнинг  буёдкор  аёллари!”  мавзусида  ўзининг  шахсий  фикрлари  ва  дунёқараши  билан  чиройли баён  этиши,  “Замонавий  тадбиркор аёл ” имиджи  яратилиши,  нотиқлик  қобилияти  ва  аудитория  билан  ишлаш  маҳорати  каби синовларда тобландилар.

- Каштачиликда ўз брендимни яратиш орзусидаман, ўзим тиккан каштачилик маҳсулотларига ўз муҳримни босаман. Биз каштачилар кўз нуримизни сарфлаб, энг нафис рангларда яратган асарларимизни халқимиз ва чет эллик сайёҳлар қадрлашади. Бугун биз тиккан маҳсулотлар харидоргир.  20 йилдирки каштачилик билан шуғулланаман. 100 нафардан ортиқ шогирдим бор. Шуни алоҳида таъкидлашим жоизки, биз ҳунармандлар учун сўнги беш йилликда берилган имтиёз ва имкониятлар шу кунгача бўлган эмас. Биз учун бебаҳо бўлган ижод намуналаримизни арзимаган пулга сотардик, бугун эса тадбиркорлик учун барча йўллар очиқ. Шу имкониятлардан фойдаланиб мен ҳам ўз маҳсулотларимни ўзим экспорт қилишни йўлга қўймоқчиман, - дейди тадбиркор, танлов иштирокчиси М.Худойқулова.

Узоқ баҳс-мунозаралардан кейин Хакамлар ҳайъати қарорига кўра 1-ўрин 100 нафар хотин-қизларни бандлигини таъминлаган Усмонова Баҳорага, 2-ўрин Худойқулова Мунирага, 3-ўрин Орипова Манзурага берилди ва иштирокчиларга диплом, эсдалик совғалари топширилиди.

Ш.Шокирова

O'zLiDeP Навоий вилоят кенгаши

бўлими мудири

  • Кўрилди
    502
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+