Конституцияни такомиллаштириш жараёнида таълим соҳасидагилар ҳам фаол иштирок этяпти

31.05.2022, 15:16

Конституцияни такомиллаштириш жараёнида таълим соҳасидагилар ҳам фаол иштирок этяпти

Шу кунларда Бош қомусимиз бўлган Конституциямизни такомиллаштириш жараёнида аҳоли кенг қатлами вакиллари иштирокида муҳокамалар олиб бориляпти, асосли таклифлар билдирилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Барнохон Мирзамованинг навбатдаги учрашуви Уйчи туманидаги 31-сонли умумтаълим мактаби жамоаси ўртасида ўтказилди.

Учрашувда депутат томонидан бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар, Ҳаракатлар стратегиясидан Тараққиёт стратегиясига ўтиш жараёни, Янги Ўзбекистонни барпо этиш мамлакатимиз Бош қомусини такомиллаштиришни тақозо этаётгани ва шу ўринда ЎзЛиДеП, унинг ҳудудий кенгашлари томонидан жойларда муҳокамалар ўтказилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Бош қомусимизни бугунги кун талаблари асосида такомиллаштириш юзасидан ҳар бир фаол фуқаронинг таклифлари муҳим аҳамиятга эга эканлигини эътироф этди.

Ушбу масканда таҳсил бериб келаётган устоз мураббийлар, ўқитувчилар ушбу жараёнда ўз таклифлари билан фаол иштирок этишларини айтиб ўтишди.

Учрашув давомида бир қатор муаммолар юзасидан ҳам депутатга мурожаатлар қилинди. Хусусан, таълим муассасаси ўтган асрнинг 80 йилларида 500 ўринга мўлжалланиб барпо этилгани ва шу вақт оралиғида мактаб жамоасининг ички имкониятидан келиб чиқиб таъмирланиб келинаётгани бироқ ҳозирда мактаб капитал таъмирлашга муҳтож ҳолга келганини баён этиб, мактабни қайта таъмирлаш ҳамда қўшимча бино қуриб бериш борасида мурожаат қилинди. Ушбу масала тегишли ташкилот орқали ечим топилиши билдириб ўтилди.

  • Кўрилди
    515
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+