Конституцияни такомиллаштириш жараёни O'zLiDeP қуйи бўғинларида ҳам муҳокама этилмоқда

01.06.2022, 17:20

Конституцияни такомиллаштириш жараёни O'zLiDeP қуйи бўғинларида ҳам муҳокама этилмоқда

Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги Когон туман бўлими ҳузуридаги БПТда Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ислоҳ қилиш жараёнига бағишлаб давра суҳбати бўлиб  ўтди. 

Ташкил этилган тадбирда O'zLiDeP туман Кенгаши масъуллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, БПТ раислари ҳамда аъзолари иштирок этди.

Мазкур тадбирни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад – Конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда O'zLiDeP фаолларининг ўз ўрни ва юксак масъулияти борлигини, мазкур жараёнда улар ҳам фойдали таклифлари билан фаол иштирок этишлари ва ҳудудларда бу борадаги тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтиришлари зарурлигини тингловчилар онгига етказиш, улар саводхонликларини оширишдан иборатдир.

Давра суҳбати давомида сўзга чиққанлар Конституцияни такомиллаштириш жараёнида, ушбу муҳим ҳужжатнинг асосий бандларини Тараққиёт стратегиясида белгилаб берилган устувор вазифаларга мослаштириш зарурлигини таъкидлади. Ёшларнинг бу борадиги фаоллигини ошириш, айниқса, ёшлар ишлари агентлигининг шаҳар ва туманларидаги бўлимлари ҳузурида иш юритаётган фаол волонтёрлар билан ҳамкорликда жойлардаги тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш ҳам шу куннинг муҳим вазифаларидан бири бўлиб ҳисобланиши  алоҳида қайд этилди.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    449
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+