“Ишбилармон аёл - 2022” кўрик-танловининг Ҳазорасп туман босқичи ғолиблари аниқланди
01.06.2022, 17:29
Бугун мамлакатимизда хотин-қизларга бўлган эътибор ҳар қачонгидан юксалди. Буни ҳар қадамда кузатиш мумкин. Ҳар соҳада жамиятда аёлларнинг ўрни мустаҳкамланиб бормоқда. Сиёсий майдонда ўз овозига эга депутат, фаол хотин-қизлар сафи кенгаймоқда. Тадбиркор, фермер, бир сўз билан айтганда, ишбилармон аёллар сони кундан кун ортмоқда.
O‘zLiDeP “Аёллар қаноти”нинг анъанавий тарзда ҳар йили ўтказиб келинадиган “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови ҳам мана шу амалий ишларнинг бир кўринишидир.
Мазкур танловнинг Ҳазорасп туман босқичи ҳам самарали ташкил қилинди. Танловда ўнлаб ҳунармандлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари, тадбиркорлар ва ишбилармонлар ўз кўргазмалари билан иштирок этишди.
Танлов жараёнида иштирокчи хотин-қизларнинг замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали янги иш ўрни яратгани, экспортга йўналтирилган ёки импорт ўрнини босадиган маҳсулот ишлаб чиқаргани, аҳолига хизмат кўрсатишни қай даражада йўлга қўйгани, партиямиз томонидан ташкил этилаётган тадбирлардаги фаоллиги, ўз фаолиятида учраётган тўсиқ ва ғовларни қай даражада бартараф эта олаётганига эътибор қаратилди.
Танлов натижаларига кўра, “Ёдгора Умидам текстил“ МЧЖ раҳбари Гулзода Матёкубова ҳамда "Бахтбек инвест саноат” МЧЖ раҳбари Гулмира Матёкубова 1-даражали, якка тартибдаги тадбиркорлар Абдуллаева Умида ҳамда Жуманиязова Лайлолар II-даражали, тикувчилик йўналишида иштирок этган якка тадбиркор Фарохат Хаитова III-даражали диплом билан тақдирланиб, уларга O’zLiDeP вилоят Кенгашининг эсталик совғалари топширилди.
Танлов натижаларига кўра, “Бахтбек инвест саноат” МЧЖ раҳбари Гулмира Матёкубова 1-даражали, “Zara tekstil” МЧЖ раҳбари Ганжаева Зайнура II-даражали, якка тадбиркор Муборак Рўзметова III-даражали диплом билан тақдирланиб, уларга O’zLiDeP вилоят Кенгашининг эсталик совғалари топширилди.
Ғолиблар танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.
O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Чилонзор туманидаги маҳаллалардан ишбилармон хотин-қизлар сараланди
01.05.2024, 15:04
-
Ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
01.05.2024, 14:42
-
Пойтахтлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
25.04.2024, 12:00
-
Ишбилармон аёллар сараланмоқда
21.04.2024, 13:38
-
O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” лойиҳалари орқали ишсиз хотин-қизлар тадбиркор бўляпти
09.04.2024, 19:51
Фикрингизни қолдиринг