Вобкентлик ишбилармон аёллар аниқланди
03.06.2022, 10:26
Айни пайтда O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими томонидан анъанавий тарзда ҳар йили ташкил этиладиган “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг туман (шаҳар) босқичлари ўтказилмоқда.
“Ишбилармон аёл” кўрик-танлови мамлакатимиз иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида тадбиркор ва фермер хотин-қизларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ислоҳотлар моҳиятини аёллар ўртасида кенг тарғиб қилишга қаратилган.
O’zLiDeP Вобкент туман Кенгаши ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.
Тадбирда танлов иштирокчилари ўз маҳсулотлари билан иштирок этиб, 5 та йўналиш бўйича ўз маҳоратларини синаб кўрдилар.
Ҳакамлар ҳайъати қарорига биноан фахрли 1-ўрин тумандаги “Chinar Mishroom" хусусий корхона раҳбари Чинора Юсуповага берилди. 2-ўринни якка тартибдаги тадбиркорлардан бири Нигора Холова эгаллаган бўлса, 3-ўрин тадбиркор аёл Шахноза Аминовага насиб этди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Мингдан ортиқ шогирд тарбиялаган ишбилармон Мадина Касимбаева танлов ғолиби бўлди
14.05.2024, 14:04
-
Ангреннинг энг фаол ишбилармони аниқланди
07.05.2024, 16:52
-
Чилонзор туманидаги маҳаллалардан ишбилармон хотин-қизлар сараланди
01.05.2024, 15:04
-
Ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
01.05.2024, 14:42
-
Пойтахтлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
25.04.2024, 12:00
Фикрингизни қолдиринг