Конституциявий ислоҳотларда ёшларимиз ҳам фаол

03.06.2022, 10:54

Конституциявий ислоҳотларда ёшларимиз ҳам фаол

Бугун ҳар соҳада ўзгаришга юз тутдик. Янги соҳа ва йўналишларни ҳаётга жорий этдик. Табиий равишда янги терминлар кундалик ҳаётимиздан ўрин олди. Демакки, шу тенденцияга мос равишда қонунларимизни ҳам ўзгартиришга эҳтиёж сезилмоқда. Шу боис, O'zLiDeP Конституциямизга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш таклифи билан чиқди.

Ваҳоланки, бу жараёнда шу юртга дахлдор бўлган барча фуқаролар иштирок этиши, ўз таклиф ва мулоҳазаларини баён этиши лозим. O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгашида бўлиб ўтган тадбирда бир гуруҳ фаол ёшлар жам бўлишди ва уларнинг ушбу жараён ҳақидаги фикрлари ўрганилди. Умуман, конституциявий ислоҳотлар жараёнида ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўлиқ таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласи ҳақида сўз борди.

Тадбирда вилоят адлия бошқармаси вакили А.Абдурахмонов амалдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилган ўзгартиришлар ва уларнинг моҳияти ҳақида тўхталар экан Конституциямиз мамлакатимизда мустақиллик йилларида эришилган ютуқ ва ўзгаришларнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлиб келганлигини алоҳида эътироф этди. Шу билан бирга Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясидаги улкан марраларга эришишда Конституциямизни замон талаблари даражасига мослаштириш лозимлигини айтиб ўтди.

Биргина таълим тизимида охирги йилларда катта ўзгаришлар рўй берди. Асосан, талабаларга контракт тўлови бўйича енгилликлар ва молиявий ёрдамлар берилди. Ёш мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси фаолияти ташкил этилгани,  2022/2023 ўқув йилидан бошлаб олийгоҳ, техникум ва коллежларда ўқиётган қизларга таълим контрактларини тўлаш учун,илк маротаба, 7 йил муддатга фоизсиз кредит берилиши, магистратурада ўқиётган қизларнинг контракт пуллари тўлиқ бюджетдан қоплаб берилиши, ҳар бир вилоятда эҳтиёжманд оила вакиллари, ота ёки онасини йўқотган 150 нафар қизларнинг таълим контракти маҳаллий бюджетдан тўлаб берилиши жорий қилинди.

Тадбир давомида “Мен ҳам тадбиркор бўламан” лойиҳаси доирасида ташкил этилган ўқув семинарда фаол қатнашган ёш фаолларга O’zLiDeP Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш марказининг сертификатлари ва соҳага оид қўлланмалари топширилди.

Тадбир сўнггида партиямизга хайрихоҳ бўлган Сурхондарё вилояти “Қизлар овози” клуби координатори Азиза Қосимова ҳамда тумандаги координатор қизлар партиямиз сафига қабул қилиндилар ва уларга тантанали равишда аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Дилрабо Рахманова,

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

Жамоатчилик билан алоқалар ва

мафкуравий ишлар бўлими мудири

  • Кўрилди
    561
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+