Конституциявий ислоҳотлар жараёнида партиянинг Фахрийлар Кенгаши аъзолари фаол иштирок этишяпти

08.06.2022, 14:12

Конституциявий ислоҳотлар жараёнида партиянинг Фахрийлар Кенгаши аъзолари фаол иштирок этишяпти

Андижон туман Кенгаши томонидан “Конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда O‘zLiDePнинг ўрни” мавзусида ташкил қилинган давра суҳбати тумандаги “Умид” иннавацион ўқув марказида бўлиб ўтди.

Унда O’zLiDeP Андижон туман  Кенгаши масъуллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, фахрийлар, ишчи гуруҳ аъзолари, тадбиркорлар, фермерлар, иштирок этдилар.

Дастлаб, O’zLiDeP Андижон туман Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари Шухратбек Бозоров юртимизда давлатимиз раҳбари бошчилигида барча соҳаларда, айниқса, сиёсий-ижтимоий жараёнларда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларни янада жадаллаштириш лозимлиги баробарида конституция такомиллаштирилишини ўта долзарб масала сифатида кун тартибига қўяётгани, шунингдек, амалдаги Конституциямиз мамлакатимизда мустақиллик йилларида эришилган ютуқ ва катта ўзгаришларнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори ва энг асосий кафолати бўлиб келганини таъкидлади.

Шунингдек, тадбирда сўз олганлар сўнгги йилларда “Инсон қадри учун” тамойили асосида халқимиз фаровонлигини янада ошириш, тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда кучли фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотлар давлат сиёсатининг устувор йўналишлари сифатида белгиланганлигини алоҳида таъкидлади. Зеро, бугун барча саъй-ҳаракатлар инсон қадрини юксалтиришга қаратилган экан, Бош қомусимизга киритиладиган барча ўзгартишларнинг негизида ҳам Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар моҳиятини белгиловчи улуғвор ғоя “Инсон қадри учун” - шиори яққол ифодаланиши лозим.

Давра суҳбати якунида иштирокчилар томонидан мавзу юзсидан қатор таклиф ва фикрлар билдирилди.

  • Кўрилди
    495
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+