Тойлоқлик “Ишбилармон аёл – 2022” кўрик-танлови ғолиби 32 нафар аёлларни иш билан таъминлади

09.06.2022, 17:19

Тойлоқлик “Ишбилармон аёл – 2022” кўрик-танлови ғолиби 32 нафар аёлларни иш билан таъминлади

Аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, рағбатлантириш, қўшимча иш ўринлари яратиш ҳамда аёлларнинг жамиятдаги фаоллигини янада ошириш мақсадида ўтказилаётган мазкур танловда ҳунарманд ва ишбилармон хотин-қизлар ўз кўргазмалари билан иштирок этишди.

“Ҳунармандлар маркази”да ўтказилган тақдирлаш маросимида иштирок этган туман ҳокимининг ўринбосари хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ноила Камбариддинова инновацион лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишдаги фаоллиги, замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали янги иш ўринлари яратгани, харидоргир маҳсулот ишлаб чиқараётгани, энг асосийси, ишсиз қолган хотин-қизларнинг иш билан таъминлашда фаоллик кўрсатаётгани учун тадбиркор аёлларга миннатдорчилик билдирди.

Тадбирда ёш тадбиркор аёл Сабина Ҳакимова инновацион лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиб, туманда 32 нафар аёлларга ишчи ўринларини яратган тадбиркор сифатида эътироф этилди ва ғолиблик соврини топширилди.

Шунингдек, Раъно Эшонқулова 2-ўринни, Зебо Фаттоева 3-ўрин соҳиби деб топилди. Кўрик-танлов ғолиб ва совриндорлари диплом, қолаверса, барча иштирокчиларга O'zLiDeP туман Кенгашининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.

Акмал Мирзоев,

O'zLiDeP Тойлоқ туман Кенгаши раиснинг

биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    695
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+