100 нафардан ортиқ шогирдларга устозлик қилиб келаётган тадбиркор аёл "Ишбилармон аёл" кўрик танловининг Муборак туман босқичи ғолиби бўлди
16.06.2022, 17:48
“Ишбилармон аёл-2022” кўрик танловининг Муборак туман босқичи ўтказилди.
Танлов иштирокчилари “Замонавий ташаббускор аёл”, “Инвестицияларни жалб қилишда ташаббус кўрсатган ишбилармон аёл”, “Қишлоқни ижтимоий ривожлантиришда фаоллик кўрсатган фермер аёл”, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли”, “Энг ёш, фаол аёл тадбиркор” номинациялари бўйича ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан муносиб баҳоланди ва ғолиблар аниқланди.
Унга кўра биринчи ўринга 27 нафар хотин-қизларни иш билан банд қилган, 100 дан ортиқ шогирдларга устозлик қилиб келаётган “СП-ДИЛ-АФ-РЎЗ” тикувчилик корхонаси раҳбари Бекниёзова Дилафруз муносиб деб топилди ва кўрик-танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Иккинчи ўринни 5 нафар “Аёллар дафтарида” рўйхатда турган хотин-қизлар бандлигини таъминлаб, иссиқхонада помидор, бодринг, бақлажон, булғор қалампири ва турли хил зиравор кўкатлар етиштириб, аҳолининг сабзавот экинларига бўлган эҳтиёжини таъминлашга ҳисса қўшиб келаётган “Келдиярова Лия Фаридовна” ЯТТ раҳбари Келдиярова Лияга насиб этган бўлса, учинчи ўринни Миллий ва замонавий кийимлар тикиш йўналишида 7 нафар хотин-қизнинг иш билан таъминлаган ва уйда ўтирган 30 нафар аёлларга касаначилик асосида ўз фаолиятларини йўлга қўйишда яқинлдан ёрдам бериб келаётган “Кўхна шахар” тикувчилик цехи раҳбари Қодирова Сабина қўлга киритди.
Кўрик-танловнинг туман босқичи ғолиб ва совриндорларига O’zLiDePнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Мингдан ортиқ шогирд тарбиялаган ишбилармон Мадина Касимбаева танлов ғолиби бўлди
14.05.2024, 14:04
-
Ангреннинг энг фаол ишбилармони аниқланди
07.05.2024, 16:52
-
Чилонзор туманидаги маҳаллалардан ишбилармон хотин-қизлар сараланди
01.05.2024, 15:04
-
Ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
01.05.2024, 14:42
-
Пойтахтлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
25.04.2024, 12:00
Фикрингизни қолдиринг