“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Андижон шаҳар босқичи ўтказилди
20.06.2022, 16:13
O‘zLiDeP Андижон шаҳар Кенгаши томонидан “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг шаҳар босқичи ўтказилди. Унда ҳудуддаги 15 нафар фаол ишбилармон ва тадбиркор хотин-қизлар иштирок этди.
Танловда иштирокчилар ўзининг ишлаб чиқарган маҳсулотлари, аёллар, келинлар ва болалар либослари, зардўзлик, ҳунармандлик буюмлари ва қандолатчилик маҳсулотлари кўргазмасини намойиш этди. O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Хуршидахон Халилова бошчилигидаги ҳакамлар ҳайъати эса уларни танлов шартларига мувофиқ тарзда баҳолаб боришди.
-Бугунги танловда оилавий корхонамизда тайёрланаётган қандолат маҳсулотлари билан қатнашиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритдим, - дейди тадбиркор Саодатхон Остонова. - Танловниниг вилоят босқичида ҳам муносиб тайёргарлик кўриб, унда ҳам ғолиб бўлишга астойдил ҳаракат қиламан.
Ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра, якка тартибдаги тадбиркор, қандолатчи Саодатхон Остонова 1-ўринни эгаллаб, кўрик-танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Танловда шунингдек, “Замонавий тадбиркор аёл”, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли”, “Битирувчи қизларга энг кўп иш ўрни яратган ишбилармон аёл” ҳамда “Ташаббускор аёл” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланиб, партиянинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Жаҳонгир Джиянов,
O‘zLiDeP Андижон шаҳар Кенгаши
аппарат раҳбари
Ўхшаш янгиликлар
-
Чилонзор туманидаги маҳаллалардан ишбилармон хотин-қизлар сараланди
01.05.2024, 15:04
-
Ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
01.05.2024, 14:42
-
Пойтахтлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
25.04.2024, 12:00
-
Ишбилармон аёллар сараланмоқда
21.04.2024, 13:38
-
O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” лойиҳалари орқали ишсиз хотин-қизлар тадбиркор бўляпти
09.04.2024, 19:51
Фикрингизни қолдиринг