“Ишбилармон аёл-2022” республика кўрик-танловининг Ғаллаорол тумани ғолиб ва совриндорлари аниқланди
22.06.2022, 18:06
Ғаллаорол туманида бўлиб ўтган кўрик-танловнинг туман босқичини ўтказишга O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи фаоллари, партия туман Кенгаши ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари жиддий ёндашганликлари яққол кўзга ташланди. Бу ҳол, тадбирнинг юксак савияда ўтишини таъминлади.
Ҳайъат аъзоларининг баҳосига кўра, 20 та иш ўрни яратган, “Умиджон техно сервис” хусусий корхонаси раҳбари Ойниса Қаршибоева туманнинг бу йилги “Энг ишбилармон аёли”, деб топилди. Айтиб ўтиш жоизки, мазкур корхона қошида ташкиллаштирилган ўқув курсларида кўплаб қишлоқ қизларини тикувчилик соҳасида ўқитиш ҳам йўлга қўйилган.
12 та иш ўрни яратган Бувсара опа Довурбаева эса “Жалолобод” фермер хўжалиги раҳбари. Опа етакчилигидаги фермер хўжалиги аъзолари 8 гектар ерда боғдорчилик маҳсулотлари, 2 гектар очиқ майдонда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришади. Йил давомида 50 нафарга яқин мавсумий ишчилар ҳам жалб қилинади.
3 ўринга лойиқ, деб топилган ЯТТ Барно Шербўтаева эса 12 та доимий иш ўринлари яратишга эришган.
Кўрик-танлов якунида ғолиб ва совриндорларга, шунингдек турли хил номинациялар ғолибларига партия туман Кенгашининг Диплом ва эсталик совғалари топширилди.
O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Мингдан ортиқ шогирд тарбиялаган ишбилармон Мадина Касимбаева танлов ғолиби бўлди
14.05.2024, 14:04
-
Ангреннинг энг фаол ишбилармони аниқланди
07.05.2024, 16:52
-
Чилонзор туманидаги маҳаллалардан ишбилармон хотин-қизлар сараланди
01.05.2024, 15:04
-
Ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
01.05.2024, 14:42
-
Пойтахтлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
25.04.2024, 12:00
Фикрингизни қолдиринг