Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти аҳолига тушунтириляпти

28.06.2022, 11:58

Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти аҳолига тушунтириляпти

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўзи сайланган округларда бўлиб, аҳоли билан мулоқот қиляпти, ҳудудларда ўрганишлар олиб боряпти. Халқ вакиллари ҳудудлардаги фаолияти давомида «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Баҳром Раҳмоналиев Олтиариқ туман Маданият уйи биносида туман Халқ таълими тасарруфидаги  умумий ўрта таълим мактабларнинг директорлари ва уларнинг ўринбосарлари иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси тарғиботи юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда таълимни ривожлантириш учун лозим бўлган масалалар юзасидан кенг фикрлар алмашинилди. Иштирокчиларнинг таклифлари шакллантирилди. Ушбу турдаги тадбирлар давом этмоқда.

  • Кўрилди
    315
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+