27-модда: Ҳеч ким суд қарорисиз уй-жойидан маҳрум этилмайди

30.06.2022, 16:52

27-модда: Ҳеч ким суд қарорисиз уй-жойидан маҳрум этилмайди

“Снос” муаммоси кўпчиликка маълум. Ундан азият чекканлар ҳам йўқ эмас. Бундай ҳолатга бутунлай барҳам бериш учун эса уй-жой бўйича конституциявий кафолатни белгилаб қўйиш лозим. Конституциявий қонун лойиҳасида айни шу жиҳат ҳам эътиборга олинган. Яъни, 27-моддага суднинг қарорисиз ҳеч ким уй-жойидан маҳрум қилинмаслиги кераклиги, уй-жойга ёки шахснинг бошқа мол-мулкига унинг рухсатисиз кириш, уларни кўздан кечириш ва тинтув ўтказишга фақат қонунда белгиланган ҳолат ва тартибда йўл қўйилиши белгиланмоқда.

Сурхондарё Архитектура ва қурилиш техникумида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботир Мардаев, вилоят архитектура ва қурилиш бошқармаси бошлиғи Р.Саломова, O'zLiDeP Термиз тумани Кенгаши депутати Ў.Омоновлар иштирок этган тадбирда айни ушбу жиҳатларга ҳам тўхталиб ўтилди. Шунингдек, Бош қомусимизда белгиланаётган хусусий мулк ҳимоясини таъминлаш учун зарур бўлган конституциявий кафолатлар ҳақида ҳам айтиб ўтилди. Мақсад эса ривожланган давлатлардаги каби мулкдор суд қарорисиз, ўзининг розилигисиз, адолатли товон пулисиз мулкидан маҳрум этилмаслигига эришиш.

Тадбирда иштирокчилар Конституциявий қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлашларини маълум қилган ҳолда ўз таклифларини ҳам билдиришди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    270
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+