Андижонда ўтказилган "Конституция билимдонлари" беллашуви ва спорт мусобақалари ғолиблари тақдирланди

08.07.2022, 15:24

Андижонда ўтказилган

Ёшлар — ҳар қандай жамиятнинг эртаси. Улар том маънода, Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси ҳисобланади. Зеро, янги Ўзбекистон ёшлари — келажагимиз ва истиқболимиз пойдеворидир.

Бугун мамлакатимизда ёшлар учун яратилаётган шароит ва имкониятлар кўлами чегара билмайди. Мустақил фикрлайдиган, замонавий илм-фан ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган, ўз юрти ва халқига фидойи, аждодларимиз бошлаб берган ишни давом эттиришга қодир бўлган, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни енгиб бўладими, деган саволни олдимизга қўйсак, албатта, йўқ, деб жавоб бера оламиз. Чунки ўз мақсадларига етишда дадил ва доим янгилик сари интилувчи ёшлар бизнинг фахримиз ва ғуруримиздир. Улар бизга куч беради, ифтихор бағишлайди.

Албатта, бугун катта умид, орзу-мақсадлар билан Ватаним тараққиётига ҳисса қўшаман, дея белини маҳкам боғлаб майдонга чиқаётган шижоатли ёшларимизни қўллаб-қувватлаш барчамизнинг бурчимиздир. Бу борада O‘zLiDeP Андижон  вилоят Кенгаши қошидаги “Ёшлар қаноти"  доим фаол. Бугун Андижон шаҳридаги "Эко ёшлар боғи" да бўлиб ўтган "Ёшлар учрашуви" ҳам фикримизнинг яққол далилидир.

Мазкур тадбирда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Жамшидбек Жалолов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Умидахон Зокирова,  партия вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари Андижон вилоят кенгаши депутати Хуршидахон Халилова, маҳаллий Кенгаш депутатлари,  БПТ раислари,  партия фаоллари,  ёшлар ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Учрашувда сўз олганлар Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувидаги нутқи, шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ҳақида тадбир иштирокчиларига кенг маълумотлар берилди.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар давлатимиз раҳбарининг 30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан мамлакат ёшларига йўллаган байрам табриги хусусида ҳам ўз фикрларини билдириб ўтдилар.

Тадбир ёшлар ўртасидаги "Конституция билимдонлари" беллашуви ва спорт мусобақалари қизиқарли тарзда давом этди. Кўтаринки кайфиятда ва ноанъанавий тарзда бўлиб ўтган учрашув якунида "Ёшлар қаноти" фаоллари партиянинг эсдалик совғалари ва ташаккурномалари билан тақдирландилар.

Хожимухаммад Хасанхонов,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    573
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+