Пахтачининг фаол педагоглари O’zLiDePни танлади

08.07.2022, 15:39

Пахтачининг фаол педагоглари O’zLiDePни танлади

O’zLiDeP Пахтачи туман Кенгаши томонидан тумандаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида “Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи – халқдир” мавзусида педагоглар, партия фаоллари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда O‘zLiDeP вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари Илҳом Ботиров иштирок этиб, тадбир иштирокчиларга Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувидаги нутқи мазмун-моҳияти тўғрисида маълумотлар берди.

Партия фаоллари депутатларнинг жамиятимиз ҳаётининг турли жабҳаларидаги фаоллиги, аҳоли ўртасида жойларда турли йўналишлардаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, кўпчиликни қийнаётган дардли муаммоларга партиявий воситалар билан ечим топиши, аёллар, ёшлар бандлигини таъминлаш борасида амалга ошираётган ишлари ва ўтказилаётган бошқа кўплаб маънавий-маърифий йўналишдаги тадбирлар партиямизнинг сиёсий мавқеи ва обрўсининг ошишига, партияга кириш истагида бўлган юртдошларимизнинг кўпайиб боришига сабаб бўлмоқда.

 Тадбир якунида мазкур мактабнинг 43 нафар фаол педагогларига партия аъзолик гувоҳномалари ва партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Рахматилла Бобожонов,

 O‘zLiDeP Пахтачи туман Кенгаши раисининг

биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    617
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+