Ҳокимликлар устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш таклиф этилмоқда

13.07.2022, 17:01

Ҳокимликлар устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш таклиф этилмоқда

Биз эл-юрт ташвиши билан яшайдиган халқчил давлат барпо этишни кўзлаганмиз. Бу шуни англатадики, давлат, унинг органлари ва мансабдор шахслари халқ учун ишлайди, унга хизмат қилади. Давлат ҳокимияти устидан халқ назорати ўрнатилади. Шу мақсадда Конституциявий қонун лойиҳасига давлат органлари фаолиятида очиқлик, шаффофлик ва ҳисобдорликни, мазкур органларнинг ихчам ва тежамкор бўлишини таъминлаш юзасидан қоидалар киритилмоқда.

Шунингдек, ҳукуматни шакллантириш ва унинг самарали фаолият юритишини таъминлаш учун Олий Мажлиснинг ваколатлари кенгайтирилмоқда. Маҳаллий кенгашлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари кенгайиши эвазига ҳокимлар бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари кенгашларига ҳам бошчилик қилиши ҳақидаги қоида Конституциядан чиқариб ташланмоқда. Бу ўзгаришлар ҳокимият ваколатларини бўлиниш принципини маҳаллий даражада татбиқ этишга, маҳаллий кенгашлар фаолияти самарадорлигини, ҳокимларнинг халқ вакиллари олдидаги масъулиятини оширишга олиб келади. Ҳудудларда халқ манфаатларини тўлиқ таъминлашга, ҳокимликлар фаолияти устидан кенгашлар ва жамоатчилик назоратини кучайтиришга хизмат қилади.

Узун туманидаги 18-мактабда O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши депутати Алишер Рўзиев томонидан ўтказилган тадбирда Конституциявий қонун лойиҳасидаги шу каби ўзгаришлар ҳақида сўз борди. Унда «Тожикобод» ҳамда Хатиб Қаҳрамон маҳаллалари фуқаролари иштирок этишди. Тадбирда қонун лойиҳасидаги бошқа ўзгартиришларнинг мазмун-моҳияти ҳам батафсил тушунтирилди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    491
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+