Инсон қадри энг катта бойликдир
14.07.2022, 16:54
Бугун юртимизда Конституциявий ислоҳотлар муҳим босқичга юз тутди.
O’zLiDeP ҳам жойларда кенг жамоатчилик ва аҳоли ўртасида ўтказилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тарғиб қилишга доир қатор тадбирларни жонбозлик билан ташкиллаштириб келмоқда.
Партия Янгийўл туман Кенгаши томонидан мана шундай очиқ муҳокама тадбирларидан бири туман ҳокимлиги мажлислар залида ўтказилди.
Очиқ мулоқот тадбирида партия Янгийўл туман Кенгаши аппарат раҳбари Муварак Мирзаханов, халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, маҳаллий аҳоли вакиллари, ёшлар етакчилари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.
Партия туман Кенгаши аппарат раҳбари Муварак Мирзаханов йиғилганларга айни вақтда юртимизда Конституция нормаларини ҳаётга тўла татбиқ этиш, жамиятда қонун ва адолат устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, унинг қадр-қимматини янада самарали таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ўз фикрларини баён этди.
Юртбошимизнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувидаги нутқи мазмун-моҳиятини шарҳлаб берди.
Тадбирда сўз олган қатнашчилар ҳам бугун мамлакатда амалга оширилаётган Конституциявий ислоҳотларда халқнинг фикри ўрганилаётганини эътироф этиб, Қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлашларини билдиришди.
Очиқ мулоқот руҳида ўтган тадбир якунида қатнашчилар ўзларини қизқитирган саволларга атрофлича жавоблар олишди.
Зухро Мирзоҳамдамова,
O`zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши бўлим мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Ўзбекистон хорижий инвесторлар учун ишончли ва узоқ муддатли ҳамкорга айланади
04.05.2024, 11:50
-
Депутат ташаббуси: Қувасойлик 150 нафар хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди
03.05.2024, 16:49
-
Карманалик ишбилармон хотин-қизлар сараланяпти
03.05.2024, 16:16
-
Ёшлар ўзаро беллашдилар
03.05.2024, 14:15
-
Халқаро инвестиция форуми амалий ҳамкорликни сифат ва мазмун жиҳатидан мутлақо янги, янада юксак босқичга олиб чиқади
03.05.2024, 09:32
Фикрингизни қолдиринг