Ўқитувчининг фаолиятига бемаврид аралашилмайди

22.07.2022, 16:24

Ўқитувчининг фаолиятига бемаврид аралашилмайди

Ангор тумани Халқ таълими бўлими БПТда “Янги Ўзбекистон Конституцияси – менинг Конституциям”  мавзусида таълим тизими ходимлари учун семинар ўтказилди. Унда Халқ таълими бўлими мудири, партия фаоли Н.Мамадияров Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги ўзгартириш киритилаётган 64 та модда ва унинг аҳамияти хусусида тушунтириш берди.

Хусусан, 41-моддага айнан педагог ходимларга тегишли бўлган алоҳида банд киритилаётганига алоҳида эътибор қилинди. Яъни, унга кўра педагог ходимларнинг мақомини ҳар жиҳатдан мустаҳкамлаш жамият ва давлатнинг мақсади ҳамда масъулиятли вазифасидир. Педагог ходимларнинг касбий фаолиятига аралашишга, шунингдек уларнинг хизмат мажбуриятларини бажаришига монелик қилишга йўл қўйилмайди.

Бу ўқитувчининг фаолиятига ҳа деб аралашиб, уни дарс машғулотларидан чалғитишга, ҳуда-беҳудага ўқитувчини ўқувчисини олдида ёки ижтимоий тармоққа чиқариб ҳақоратлаши, таҳқирлашга ҳам чек қўяди. Қайсидир маънода бу устозларга ҳурмат билан муносабатда бўлишга, ўз навбатида унинг ҳам ўз мақомига муносиб бўлишига ва ўқитувчининг жамиятда мавқеини оширишга хизмат қилади.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    446
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+