Ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини янада оширишга кўмаклашиш – устувор мақсадимиз

25.07.2022, 14:56

Ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини янада оширишга кўмаклашиш – устувор мақсадимиз

Бугунги кунда ҳоким ёрдамчилари институтининг ташкил этилгани натижасида маҳаллабай ишлаш тизими ўзининг амалий самарасини бермоқда.

Ҳоким ёрдамчилари билан бир қаторда барча соҳа вакиллари ҳам ҳамжиҳат бўлиб, ҳудудлардаги муаммоли масалаларни ечишда фаол иштирок этишмоқда.

O’zLiDeP Олмалиқ шаҳар Кенгаши ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи томонидан ҳудудда маҳаллабай ишлаш ва ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги юзасидан давра суҳбати ташкил қилинди.

Давра суҳбатида сўз олган депутатлар жойлардаги муаммоларни тизимли бартараф этиш, инсон манфаатлари ҳимоясини таъминлаш, қадрини юксалтиришда олиб борилаётган ишларнинг янада уюшқоқлик билан ташкил этилишида ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳам эътиборга лойиқ эканини таъкидлашди.

Тадбирда ҳудудда давлат-хусусий шериклиги асосида спорт ва маданий иншоотлар, ижодий клублар, бандликка кўмаклашиш ва ўқитиш марказлари, тадбиркорлик объектлари каби инфратузилмани яратишни назарда тутувчи ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини янада ошириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот ҳам тингланди.

Тадбирда маҳаллаларда янги институт сифатида жорий қилинган тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича шаҳар ҳокими ёрдамчилари ҳамда ёшлар етакчилари фаолияти самарали йўлга қўйилганлиги алоҳида эътироф этилди.

Ҳудудда барча даражадаги раҳбарлар маҳаллага тушиб, ўз йўналиши бўйича муаммоларни ўрганишаётгани ва уларга ижобий ечим топилаётгани,  маҳалладаги ишларнинг ҳолати вазирлик, идора ва ҳокимликлар даражасида олиб борилаётганига баҳо берилди.

Маҳалладан туриб барча давлат органларига мурожаат қилиш ва уларнинг раҳбарлари билан мулоқот қилиш тизими самарали йўлга қўйилганлиги қайд этилди.

Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолияти таҳлилий жиҳатдан кўриб чиқилди.

Олмалиқлик ҳоким ёрдамчиларининг саъй-ҳаракатлари натижасида, жорий йил биринчи чораги давомида аҳолининг ишсиз бўлган 2 минг 300 нафари иш билан банд қилингани алоҳида эътиборга моликлиги таъкидланди.

Бундан буён ҳам давлат ва ижтимоий хизматларни бевосита маҳаллада кўрсатиш, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали алоқаларни йўлга қўйиш орқали маҳаллалар ва улардаги ҳоким ёрдамчиларининг халқ олдидаги нуфузини ошириш борасидаги ишларни юқори босқичга олиб чиқишда зарурий кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    761
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+