Депутатлар Балиқчи туман Давлат солиқ инспекцияси раҳбарининг ҳисоботини эшитди

26.07.2022, 16:54

Депутатлар Балиқчи туман Давлат солиқ инспекцияси раҳбарининг ҳисоботини эшитди

Халқ депутатлари Балиқчи туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги эшитуви ўтказилди. Унда депутатлар Президентнинг “Солиқ мажбуриятларини бажаришда тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан Балиқчи туман Давлат солиқ инспекцияси раҳбари Т.Каримовнинг ахборотини эшитдилар.

Ҳисоботда таъкидланганидек, фармон ижроси юзасидан туманда олиб борилаётган амалий ишлар ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

-Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, жорий йилнинг ўтган 6 ойи  давомида туманда 421 та корхоналарнинг муаммолари батафсил ўрганилди,-дейди мутассади раҳбар Т.Каримов. - Натижада, солиқ хизмати органлари ходимлари кўмаги билан 398 та муаммолар ижобий ҳал этилди. Бугунги кунда бошқа ташкилотлар билан боғлиқ масалалар қатъий назоратга олиниб, ҳамкорликда ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, ҳисоботда 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида олиб борилган ўрганишлар давомида солиқ турлари бўйича  231  та субъектнинг ортиқча (нотўғри) ўтказилган 437,6 млн сўм мавжуд ортиқча тўлов суммаси қайтариб берилганлигини айтиб ўтди. Таъкидлаш жоизки, жорий этилган қатор солиқ имтиёзлари, солиқ юки ва турларининг камайтирилганлиги тўғрисида тадбиркорлар ўртасида олиб борилаётган тушунтириш-тарғибот ишлари натижасида 6 ой мобайнида 976 та норасмий иш ўринлари қонунийлаштирилди. Энг муҳими, фуқаролар муқим иш ўринларига эга бўлди. Айниқса, турли сабаблар билан фаолияти вақтинча тўхтаб қолган тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятини тиклаш борасида жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида самарали ишлар амалга оширилди. Жумладан, ана шундай 68 та корхонанинг фаолияти қайта тикланди. Натижада, 225 янги иш ўринлари яратилди.

Йиғилишда депутатлар Балиқчи туман ДСИ бошлиғининг кун тартибидаги масалалар бўйича олиб борган ишларини сарҳисоб қилдилар ва ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

  • Кўрилди
    410
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+