Депутатлик эшитувда бекободлик ҳоким ёрдамчилари фаолияти таҳлил қилинди

26.07.2022, 16:58

Депутатлик эшитувда бекободлик ҳоким ёрдамчилари фаолияти таҳлил қилинди

Халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида Бекобод шаҳар ҳокими ёрдамчиларининг ўз фаолиятлари даврида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи тингланди.

Эшитувда сўзга чиққанлар 2022 йилнинг ўтган олти ойи мобайнида Бекобод шаҳар ҳокими ёрдамчилари томонидан “хонадонбай” юриш асосида 24 139 та хонадонлар тўлиқ хатловдан ўтказилиб, шулардан 24 139 таси (100,0 фоиз) онлайн платформага киритилгани борасида ахборот беришди.

Шаҳар иқтисодиёти драйвери этиб ишлаб чиқариш, саноат ва хизмат кўрсатиш қилиб белгилаб олингани борасида тўхталишди.

Жумладан, “Нурли йўл”, “Металлург” “Пахтакор”, “Самарқанд” МФЙда аҳоли асосий қисми асосан ишлаб чиқариш билан, “Ўзбекистон”, “Сайхун”, “Бирдамлик” МФЙлари саноат соҳаси билан шуғулланса, “Боғишамол”, “Дўстлик”, “Металлург”, “Ширин” МФЙларининг аҳолисининг асосий қисми хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиши ҳақида ахборот беришди.

“Оилавий тадбиркорлик” йўналиши бўйича дастур доирасида 14,2 млрд. сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ажратиш режалаштирилган бўлиб, шундан ҳоким ёрдамчилари томонидан 320 та (8,1 млрд.сўм) аризаларга ижобий тавсиялар берилгани, қолган 17 та аризалар ҳоким ёрдамчилари томонидан кўриб чиқиш жараёнида тургани, 269 та (6,4 млрд.сўм) аризалар бўйича кредитлар ажратилгани хусусидаги маълумот ҳам тингланди.

Ишсиз ёшларни ва хотин-қизларни касб-ҳунарга, тадбиркорликка ўқитиш борасида хатлов жараёнида ҳоким ёрдамчилари томонидан касб-ҳунарга, тадбиркорликка ўқиш истаги бўлган 754 нафар аниқлангани,  498 нафар ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар касб-ҳунарга, тадбиркорликка ўқитилгани тўғрисида батафсил ҳисобот берилди.

182 нафар фуқаро эса Бандлик бошқармаси томонидан 316 нафар фуқаро нодавлат таълим муассасалари томонидан ўқитилгани таъкидланди.

Ҳоким ёрдамчилари томонидан ташкил этилган янги тадбиркорлик субъектлари сони 340 тани ташкил қилиб, шундан, 221 таси ЯТТ, 119 таси юридик шахс туркумига кириши қайд этилди.

Ишга жойлаштириш ва ўзини-ўзи банд қилиш йўналишида ҳам тизимли ишлар олиб борилганлиги ҳақида тўхталиниб, 1124 нафар фуқароларни доимий иш билан, 92 та жамоат ишига, 1437 та ўзини ўзи банд қилган,  986 та шаҳар АБК  ўқув марказларида касбга ўқишга йўналтириш орқали, жами 3676 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминлангани алоҳида далиллар орқали очиб берилди.

Эшитувда тингланган ва муҳокама этилган масалалар юзасидан партия депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди. Келгусида ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини оширишда ҳар бир депутатнинг масъулият билан иштирок этиши лозимлиги таъкидланди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    447
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+