Тадбиркор бўлмоқчи бўлган ёшларнинг бизнес лойиҳалари қўллаб-қувватланяпти

28.07.2022, 16:28

Тадбиркор бўлмоқчи бўлган ёшларнинг бизнес лойиҳалари қўллаб-қувватланяпти

Ёшларни иш билан таъминлашда уларнинг иқтисодий мустақилликка эришишлари ва ҳаётда ўз ўринларини топиб кетишларида кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасининг ривожланишии энг асосий омил ва манба бўлиб хизмат қилади.

Шу билан бирга, иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида тадбиркорликни ривожлантириш, унинг қонуний-меъёрий асосларини мустаҳкамлашга қаратилган иқтисодий ислоҳотлар долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Кам сармоя талаб қиладиган, тез модернизация қилинадиган ва бозор конюктурасининг ўзгарувчан талабларига яхши мослаша оладиган бизнес юритиш замон талабига айланди десак муболаға бўлмайди. Кичик бизнес бозорни зарур товар ва хизматлар билан тўлдирадиган, иқтисодиётни таркибий негизини белгилаб берадиган энг муҳим сектор ҳисобланади.

Шу нуқтаи назардан, бугунги кунда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, хусусан, ёшларнинг бизнес ғояларини амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими томонидан “Мен ҳам тадбиркор бўламан” танловининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирда ўз бизнесини бошламоқчи бўлган ҳамда шундай қизиқиш билан келган ёшларнинг бизнес режалари тақдимоти бўлиб ўтди. Бу орада талаба-ёшлар ва ишсиз ёшлар томонидан жуда кўплаб саволлар бериш орқали бизнес режаларга тузатишлар киритиб борилди. Ўз бизнес ғоялари билан келган ёшларга эса тушунтиришлар орқали тадбиркорликни бошлашларига кўмаклашилди.

Лойиҳанинг Тошкент шаҳар босқичида 3 ўрин ғолиби Пўлатов Маҳкамбек, 2 ўрин ғолиби Рахмонова Умида ва ниҳоят Исломжон Нигматов 1 ўрин ғолиби деб топилди. Тадбир сўнгида ғолибларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

  • Кўрилди
    659
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+