БПТларда “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида қатор маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда
16.08.2022, 11:00
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги санаси муносабати билан O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши таркибидаги Бошланғич партия ташкилотларида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида қатор маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
- Айни пайтда партия Бахмал туман Кенгаши таркибида ўз сафларига 6406 нафар маслакдошларимизни бирлаштирган 63 та қуйи бўғин фаолият олиб бормоқда. Мазкур бошланғич партия ташкилотларида истиқлолимизнинг 31 йиллик қутлуғ тўйи арафасида бўлиб ўтаётган тадбирларда мустақиллигимизнинг ҳаётимизда тутган ўрни, унинг тарихий аҳамияти ҳақида сўз юритилмоқда, - дейди O`zLiDeP Бахмал туман Кенгаши раиси Парда Носиров. - Шунингдек, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга ошириш, туб ислоҳот жараёнларини янги босқичга кўтариш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, унинг қадри, шаъни ва ғурурини етакчи ўринга олиб чиқиш борасидаги устивор вазифаларни ҳаётга жорий қилишда Бошланғич партия ташкилотларининг ўрни масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бегимқул Усанов етакчилик қилаётган ва 56 кишини ўз сафларига бирлаштирган Бахмал касб-ҳунар коллежидаги қуйи бўғинда бўлиб ўтган “Янги Ўзбекистонни биргаликда бунёд қиламиз!” деб номланган давра суҳбатида ҳам мустақиллик йилларида қўлга киритган ютуқ ва муваффақиятларимизни янада мустаҳкамлаш, юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, давлатимизнинг ҳудудий яхлитлиги ва бўлинмаслиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга интилиш кўп миллатли халқимизни янада бирлаштирадиган, юксак марраларга сафарбар этадиган беқиёс кучга айланиб бораётгани таъкидлаб ўтилди.
Жойларда бўлиб ўтаётган байрамолди маънавий-маърифий тадбирларида қуйи бўғин аъзоларининг фаоллигини янада кучайтиришга келишиб олинди.
Шоҳруҳ Ўразбоев,
O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши БПТлар билан
ишлаш гуруҳи раҳбари
Ўхшаш янгиликлар
-
Таълим соҳаси вакиллари партия тарғиботида фаол
09.04.2024, 20:14
-
“Бунёдкор текстилда” қуйи бўғин фаолияти жонланмоқда
08.04.2024, 17:00
-
217 нафар партия аъзоси бўлган корхонадаги қуйи бўғиннинг фаолиятига баҳо берилди
05.04.2024, 12:55
-
Вилоят ҳокими ўринбосарининг ҳисоботи эшитилди
04.04.2024, 11:08
-
Бухоролик маслакдошларимиз сафи тобора кенгайиб бормоқда
02.04.2024, 16:54
Фикрингизни қолдиринг