Риштон туманида "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида маданий-маьрифий тадбир ўтказилди
18.08.2022, 17:02
Айни кунларда Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллик байрамини муносиб кутиб олиш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда.
Бўлиб ўтаётган турли маънавий-маърифий тадбирларда бу йилги истиқлол айёмининг "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" бош ғояси мазмун-моҳиятига алоҳида эътибор қаратилмокда.
О’zLiDeP туман Кенгаши томонидан мазкур байрамга тайёргарлик кўриш ва кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида партия туман Кенгаши ходимлари, шунингдек ҳалқ депутатлари вилоят, туман Кенгаши депутатлари иштирокида йиғилиш ташкил этилди.
Йиғилишда туман Кенгаши депутати Асроржон Хикматов сўзга чиқиб, юртимизда инсон қадрини улуғлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, хусусан, хотин-қизларга, ёшларга яратилаётган имконият ва имтиёзлар ҳақида гапириб ўтди.
Тадбир якунида мавзу юзасидан фикр-мулоҳазалар юритилиб, йиғилиш истирокчилари томонидан амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Ангреннинг энг фаол ишбилармони аниқланди
07.05.2024, 16:52
-
Деҳқончилик қилмоқчи бўлган ёшлар учун нималар ўзгарди?
07.05.2024, 16:45
-
O’zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши ҳамда Фарғона политехника институти ўртасида меморандум имзоланди
06.05.2024, 16:18
-
Шерободлик тадбиркор аёллар янги иш ўрни яратмоқда
06.05.2024, 16:16
-
Бухоро тумани маҳаллаларида “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг саралаш босқичлари давом этмоқда
06.05.2024, 13:41
Фикрингизни қолдиринг