Сирдарёда “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”! шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди
18.08.2022, 17:06
O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Мустақиллигимизнинг 31йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”! деган эзгу ғоя асосида маданий, маънавий-маърифий тадбир ташкил этди. Тадбирда вилоят Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси, O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши, вилоят Санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши бўлим мудири Н.Рустамова бугунги кунда “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар”да рўйхатга киритилган оилалар, хотин-қизлар учун салмоқли ишлар амалга оширилаётгани тўғрисида сўзлади. Шунингдек, Президентимиз томонидан яратилаётган имтиёзлар, ёрдам пуллари, тадбиркорлик билан шуғулланиб, ишсиз аёлларни иш билан таъминлаган аёллар бугунги кунда фахрланишга арзирли деди.
Вилоят Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси катта инспектори капитан М.Хидиралиева 6 ой давомида вилоятда хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишда амалга оширилган ишлар хусусида сўзлади. Қолаверса, нотинч бўлган ҳар бир хонадонга бориб, алоҳида суҳбатлар ўтказилгани, қанчадан қанча жиноятчиликнинг олди олингани рақамларда келтирилди.
Шу билан бирга, Сирдарё вилоятида 2022 йил январь - июнь ойлари давомида хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятлар 40 та бўлиб, ўтган йилгига нисбатан ўғирлик, фирибгарлик, фохишахона сақлаш, иқтисодий, ОИТС касаллигини юқтириш, одам савдоси каби жиноятлар ошган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 январдаги "Хотин-қизларни тайзиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қарорига кўра, 2020 ймл давомида 683 нафар тазйиқ ва зўравнликдан жабрланган хотин-қизларимизга "Ҳимоя ордери" берилган бўлса, 2021 йил давомида бу кўрсаткич 1919 нафарга, 2022 йил 6 ойи давомида 2011 нафар аёлларга "Ҳимоя ордери"лари расмийлаштириб берилди.
Тадбирда сўз олганлар тинчликнинг қадрига етиш зарурлиги, тинч юртда тўйлар, базмлар, байрамлар бўлавериши тўғрисида гапирди. Дунё давлатларидаги бўлган ва бўлаётган нотинчликлар мисол қилинди.
Тадбир қизғин савол жавобларга бой тарзда ўтди.
Ўхшаш янгиликлар
-
O’zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши ҳамда Фарғона политехника институти ўртасида меморандум имзоланди
06.05.2024, 16:18
-
Шерободлик тадбиркор аёллар янги иш ўрни яратмоқда
06.05.2024, 16:16
-
Бухоро тумани маҳаллаларида “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг саралаш босқичлари давом этмоқда
06.05.2024, 13:41
-
Тошкент металлургия заводида атроф-муҳитнинг ифлосланиши муаммоларига бағишланган “Эко-фест” тадбири ўтказилди
06.05.2024, 13:39
-
ТАДБИРКОРЛАРНИ ҲОМИЙЛИККА МАЖБУРИЙ ЖАЛБ ҚИЛИШ ҚОНУНГА ЗИДДИР
06.05.2024, 09:50
Фикрингизни қолдиринг