“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”
19.08.2022, 15:02
АЁЛЛАРИ ЭЪЗОЗЛАНГАН ЮРТ
Наманган вилояти хотин-қизлар тадбиркорлик марказининг Тўрақўрғон тумани филиалида "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида давра суҳбати ташкил этилди.
Унда вилоят хотин-кизлар тадбиркорлиги маркази ҳамда туман бўлинмаси раҳбарлари, O'zLiDeP туман кенгаши вакиллари сўзга чиқиб, барчани энг улуғ, энг азиз байрам билан табрикладилар. Сўнгра мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, хусусан, хотин-кизларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг оиладаги ва жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, иш билан таъминлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар, марказда 70 нафардан ортиқ хотин-қизлар бепул касб-ҳунар эгаллаганликлари таъкидлаб ўтилди.
Музокарада сўз олганлар бу имкониятлар, имтиёзлар учун Президентимизга, тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорликларини билдирдилар.
Тадбир якунида марказ битирувчиларига касб-ҳунар эгаллаганликлари тўғрисидаги сертификатлар топширилди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Мингдан ортиқ шогирд тарбиялаган ишбилармон Мадина Касимбаева танлов ғолиби бўлди
14.05.2024, 14:04
-
Ангреннинг энг фаол ишбилармони аниқланди
07.05.2024, 16:52
-
Чилонзор туманидаги маҳаллалардан ишбилармон хотин-қизлар сараланди
01.05.2024, 15:04
-
Ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
01.05.2024, 14:42
-
Пойтахтлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
25.04.2024, 12:00
Фикрингизни қолдиринг