Ишчи гуруҳ аъзолари Қува туманидаги “Қувончбек Зоҳиджон” фермер ҳўжалиги фаолияти билан танишди

19.08.2022, 15:17

Ишчи гуруҳ аъзолари Қува туманидаги “Қувончбек Зоҳиджон” фермер ҳўжалиги фаолияти билан танишди

O’zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши томонидан Президентимизнинг 2022 йил 2 февралдаги “Чорвачиликни янада ривожлантириш ва чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган Қува туманидаги “Қувончбек Зоҳиджон” фермер ҳўжалигида амалий учрашув ташкил этилди.

Тадбир иштирокчилари Перезидентимизнинг чорвачилик тармоқларини янада ривожлантириш, чорвачилик хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш, чорва озуқа базасини янада кўпайтириш ҳамда чорвачиликда банд бўлган аҳолининг чорва озуқасига бўлган талабини қондириш йўналишида белгилаб берган вазифаларнинг амалий натижалари билан яқиндан танишдилар.

Илғор инновация усулларига таянган чорвадорнинг фермасида бугунги кунда 800 бош наслли қўйлар боқувга қўйилган. Ўтган 2021 йил якуни бўйича 87 минг тонна гўшт маҳсулоти аҳоли истеъмоли учун етказиб берилган бўлса, жорий йилнинг 1 август ҳолатига бу кўрсаткич 110 минг тоннага етди. Йил якунига қадар 130 тонна маҳсулот етказилиши режалаштирилган.

Амалий учрашув давомида иштирокчилар тадбиркорнинг изланишлари натижасида фермада омухта ем ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйилганлигининг ҳам гувоҳи бўлдилар.

Туман ҳокимлиги ва бошқа масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда “Даладан–дастурхонгача” тамойили асосида туман ички бозорига арзонлаштирилган нархларда гўшт маҳсулотлари етказиб беришни йўлга қўйган.

Бўлиб ўтган амалий мулоқотлар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлари юзасидан етарли маълумотларга эга бўлдилар.

  • Кўрилди
    521
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+