Истиқлолнинг ҳар бир йили асрларга таътигулик

22.08.2022, 17:29

Истиқлолнинг ҳар бир йили асрларга таътигулик

Мамлакатимиз истиқлолини, у билан боғлиқ тарихий сана ва воқеа-ҳодисаларнинг моҳиятини чуқур англаш ва қадрлаш, ҳар томонлама муносиб нишонлаш ижтимоий-сиёсий ва маънавий ҳаётимизда алоҳида муҳим ўрин тутади.

Айни кунларда O`zLiDeP Янгиобод туман Кенгаши таркибидаги Бошланғич партия ташкилотларида ташкил этилаётган байрамолди маънавий-маърифий тадбирларида халқимизнинг асрий орзуси бўлган, Ватанимизнинг неча минг йиллик тарихида мутлақо янги саҳифа очган, мамлакатимизни халқаро ҳамжамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзосига айлантирган Ўзбекистон мустақиллиги, унинг ҳаётимизда тутган ўрни, истиқлол сабаб яратилаётган имкониятлар ҳақида сўз юритилмоқда.

Туманда ўз сафларига 4 мингга яқин маслакдошларимизни бирлаштирган 50 та қуйи бўғин фаолият олиб бормоқда.

Шавкат Раҳимов етакчилик қилаётган Янгиобод шаҳар фуқаролар йиғини ҳудудидаги Бошланғич партия ташкилоти тумандаги энг йирик ва энг фаол қуйи бўғинлардан бири. Мазкур БПТ 200 нафарга яқин маслакдошларимизни ўз сафига бирлаштирган. БПТ фаоллари партия Дастури ва Сайловолди платформасида илгари сурилган мақсад ва вазифаларни тарғиб қилишда, жойлардаги муаммоларни партиявий воситалар билан бартараф этишда, тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда депутатларимизга яқиндан кўмакдош бўлишмоқда. Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги билан маҳаллаларда, корхона ва ташкилотларда бўлиб ўтаётган маънавий-маърифий тадбирларда ҳам партия фаоллари алоҳида жонбозлик кўрсатмоқдалар.

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида ўтказилган ва  “Истиқлолнинг ҳар йили асрларга таътигулик” деб номланган очиқ мулоқотда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари иштирок этишди.

Тадбир давомида туман ҳаёти мисолида сўнгги йилларда ҳаётимиздан ўрин олаётган янгилик ва ўзгаришлар, бунёдкорлик жараёнлари ҳақида сўз юритилди.   2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва 2022 йил – “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да туманда амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.

Шунингдек, мустақиллигимизни янада мустаҳкамлаш, тинч ва фаровон ҳаётимизни кўз қорачиғидек асраш, Ватанимизни янада тараққий эттириш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Туманда, айниқса Янгиобод шаҳарчасида амалга оширилаётган бунёдкорлик жараёнларида, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилишда партия фаолларининг ўрнини янада ошириш ва шу аснода халқимиз фаровонлигига ҳисса қўшиш асосий мақсад эканлиги алоҳида таъкидланди.

Содиқ Бобоев,

 O`zLiDeP  Янгиобод туман Кенгаши

аппарат раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    705
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+