Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги олдидан очиқ осмон остида оммавий тадбир ўтказилди

26.08.2022, 16:31

Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги олдидан очиқ осмон остида оммавий тадбир ўтказилди

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан Пахтаобод туманида ташкил этилган оммавий тадбир “Янги Ўзбекистонда - эл азиз, инсон азиз!” шиори остида очиқ осмон остида ташкил этилди. Мустақилликнинг 31 йиллиги муносабати билан тумандаги маданият ва истироҳат боғида ўтказилган мазкур байрам тантанасида партия фаоллари, O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова бошчилигида вилоят Кенгаши жамоаси, ёшлар етакчилари, депутатлар, таниқли санъаткор ва ОАВ вакиллари, аҳоли вакиллари иштирок этди.

Уюшқоқлик билан ташкил этилаётган оммавий тадбирларда партия ташкил этилганининг илк кунларида у билан бирга бўлган фаоллар, депутатлар, халқимиз суйган маданият ва санъат соҳаси вакиллари, тадбиркор ва фермерлар кўргазмалари билан иштирок этдилар.

-Биргина тадбиркорлик соҳасида партиямизнинг улкан ҳиссасини кўриш мумкин, - дейди тадбиркор, O’zLiDeP Пахтаобод туман Кенгаши раиси, халқ депутатлари туман кенгаши депутати Чингизбек Ахмедов. - Очиғи партиямизнинг электорати бўлган тадбиркорлар, фермерлар учун ҳам мисли кўрилмаган ўзгаришлар даври бўлди. Тадбиркор йўлига тўсиқ бўлиш давлат сиёсатига хиёнат деб қабул қилинди. Давлатимиз раҳбари томонидан куни кеча ўтказилган тадбиркорлар билан мулоқотда ҳам бу соҳага жуда жиддий эътибор қаратилганини сезиш мумкин.

Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги олдидан очиқ осмон остида ўтказилаётган оммавий тадбирлар куй қўшиқларга уланиб кетди.

  • Кўрилди
    1195
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+