Наманганда яна бир янги кичик саноат зонаси иш бошлади

29.08.2022, 16:36

Наманганда яна бир янги кичик саноат зонаси иш бошлади

Бугун мамлакатимиз бўйлаб аҳоли бандлигини таъминлаш ва турмуш даражасини ошириш, чет эл инвестицияларини жалб этган ҳолда замонавий корхоналар фаолиятини йўлга қўйиш, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш, туман ва шаҳарларни комплекс ривожлантириш мақсадида давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан ташкил этилаётган кичик саноат зоналари ўз самарасини бермоқда.

Наманган шаҳрида ҳам сўнгги вақтларда кичик саноат зоналари қуриш ишлари илғорлаб кетди. Шулардан бири умумий қиймати 228,8 млрд сўмлик “Баркамол Aвлод” кичик саноат зонаси бунёд этилиб, тадбиркорларга фойдаланишга топширилди. Ушбу кичик саноат зонаси 10 гектар ер майдонидан иборат бўлиб, у ерда 46 та лойиҳа амалга оширилди.

Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Барно Мирзамова сайловчилари билан учрашувлари жараёнида сайлов округидаги ушбу муҳташам кичик саноат зонаси очилиш маросимида иштирок этиб, тадбиркорларга яратиб берилган имкониятлар билан танишди.

Мазкур кичик саноат зонасининг очилиш маросимида Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдуразаков ҳам иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар Президентимизнинг тадбиркорлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотида билдирилган бешта ташаббус ва солиқнинг барча турларидан қатор енгилликлар, имтиёзлар берилиши, хусусий мулк дахлсизлиги тўлиқ таъминланиши каби масалаларга эътибор қаратишди.

Кичик саноат зонасида иш бошлаган барча тадбиркорлар фаолиятига муваффақиятлар тиланди.

Халқ вакили Наманган шаҳридаги “Янги ҳаёт”, “Маданий маориф” маҳаллалар фуқаролари ҳамда 30-умумтаълим мактаби жамоаси билан ҳам мулоқот қилди.

Учрашувлар жараёнларида депутат маҳалла йиғинлари раислари ва маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари билан алоҳида суҳбат ўтказиб, Президент ва хукуматнинг қарорлари ҳамда янги чиқарилаётган Қонун лойиҳалари юзасидан маълумот бериб ўтди. Шу билан бирга уларни аҳоли бандлиги бўйича фаолиятлари давомида олиб бораётган ижобий ишлари билан танишди.

Б. Мирзамова мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз бир йиллик қутлуғ санаси билан табриклади, ўзининг эзгу тилакларини изҳор қилди.

Ф. Аҳмедов,

Олий Мажлис қонунчилик палатаси

депутати ёрдамчиси

  • Кўрилди
    424
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+