Депутатлар мусобақа шоҳсупасида

30.08.2022, 16:04

Депутатлар мусобақа шоҳсупасида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси кубоги учун “Парламент ўйинлари”нинг республика босқичи бўлиб ўтди.

Унда  МИНИ ФУТБОЛ тури бўйича Халқ депутатлари Ш.Рашидов туман Кенгаши депутатлари барча рақибларини доғда қолдириб, Республика кубоги ғолиби бўлди. Шуни диққатга сазоворки, Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси, O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Ташкилий-партиявий ва истиқболли кадрлар билан ишлаш бўлими мудири Дилшод Турсунбоев жамоа сафидаги фаол ўйинлари билан ушбу ғалабага муносиб ҳисса қўшди.

Яна бир маслакдошимиз, халқ депутатлари Дўстлик туман Кенгаши депутати O’zLiDeP Дўстлик туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Нафиса Исматова спортнинг СТОЛ ТЕННИСИ тури бўйича барча рақибларини ортда қолдириб, Республика кубогини қўлга киритди.

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    492
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+