Хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди
30.08.2022, 16:06
Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи фаоллари томонидан турли хил маданий-маърифий тадбирлар билан бир қаторда хотин-қизлар учун бепул тиббий кўриклар ҳам ташкил этилмоқда. “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида бепул тиббий кўрик ташкил этилди.
Навбатдаги шундай бепул тиббий кўриклардан бири - Doctor-Akmal кўп тармоқли хусусий тиббиёт марказида бўлиб ўтди.
Байрам олдидан ташкил этилган ушбу тиббий – кўрикда, Жиззах шаҳридаги Шодлик, Жиззахлик, Кимёгар, Тошлоқ, Ёшлик МФЙларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, “Аёллар дафтари” да турувчи 20 нафар хотин-қизлар турли хил йўналишдаги тиббиёт ходимлари кўригидан ўтишди.
Тажрибали шифокорлар, тиббий-кўрик натижаларидан келиб чиқиб, аёлларга соғлиқларини тиклаш учун ўз маслаҳатларини бердилар.
Саида Умаралиева,
O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши
“Аёллар қаноти” гуруҳи раҳбари
Ўхшаш янгиликлар
-
Мингдан ортиқ шогирд тарбиялаган ишбилармон Мадина Касимбаева танлов ғолиби бўлди
14.05.2024, 14:04
-
Ангреннинг энг фаол ишбилармони аниқланди
07.05.2024, 16:52
-
Чилонзор туманидаги маҳаллалардан ишбилармон хотин-қизлар сараланди
01.05.2024, 15:04
-
Ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
01.05.2024, 14:42
-
Пойтахтлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
25.04.2024, 12:00
Фикрингизни қолдиринг