Сирдарёлик ишбилармон аёл ғолиблари Хивага икки кунлик саёҳат қилишди
06.09.2022, 16:31
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 24 август куни Сирдарё вилоятида “Ишбилармон аёл 2022” кўрик танловининг ҳудудий республика босқичи бўлиб ўтган эди. Тадбирда ишбилармон аёлларнинг меҳнатлари ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан муносиб баҳоланиб, ҳудудий республика босқичининг уч ғолиблари аниқланди. Сўнгида, вилоят Касаба уюшмаси раҳбари ҳар бир иштирок этган аёлларга икки кунлик Хоразм вилоятига саёҳатга юборишни ваъда қилганди. Ваъдага вафо деганларидек, куни кеча 4 сентябрь куни “Гулистон вокзали”да туман, шаҳар ва ҳудудий республика босқичида иштирок этган барча ишбилармон аёллар икки кунлик саёҳатга жўнаб кетишди. Уларни O'zLiDeP вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Ш.Бозорбоева бошчилигида бир гуруҳ партия фаоллари кузатиб қўйди.
Ишбилармон аёлларнинг икки кунлик Хоразм вилоятига саёҳати давом этмоқда. Саёҳлар “Ичан қалъа”да бўлиб, тарихий обидалар билан танишдилар.
-Байрамга катта совға бўлди десак ҳечам адашмайман. Оила ва тадбиркорлик ишларимизни деб, тўғриси дам олгани ёки мана шундай юртимиз бўйлаб саёҳат қилгани очиғи вақтимиз ҳам бўлмайди. O'zLiDeP вилоят Кенгаши ҳамда вилоят Касаба уюшмасига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Тарихни қайта ўрганиб, гўзал Хивани айланмоқдамиз, - дейди Дилафруз Жўраева.
Ўхшаш янгиликлар
-
Чилонзор туманидаги маҳаллалардан ишбилармон хотин-қизлар сараланди
01.05.2024, 15:04
-
Ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
01.05.2024, 14:42
-
Пойтахтлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
25.04.2024, 12:00
-
Ишбилармон аёллар сараланмоқда
21.04.2024, 13:38
-
O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” лойиҳалари орқали ишсиз хотин-қизлар тадбиркор бўляпти
09.04.2024, 19:51
Фикрингизни қолдиринг