O'zLiDeP “Ёшлар қаноти” фаоллари парламент фаолияти билан яқиндан танишдилар

15.09.2022, 16:07

O'zLiDeP “Ёшлар қаноти” фаоллари парламент фаолияти билан яқиндан танишдилар

O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими ҳамда O'zLiDeP Мирзо Улуғбек тумани Кенгаши ташаббуси билан тумандаги “Ёшлар қаноти” фаоллари Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ташриф буюришди.

Мазкур тадбирни ўтказишдан мақсад — ёшларни Қонунчилик палатаси фаолияти билан яқиндан таништириш, уларнинг қонун лойиҳалари устида ишлай олиш, ўз фикрлари ва таклифларини ифода этиш қобилиятларини шакллантириш, энг муҳими бу каби учрашувлар орқали ёшлар орасидан бўлажак депутатларни тайёрлашдан иборат.

Таъкидланганидек, бугунги кунда юртимизда ёшларга оид 40 дан ортиқ қонунлар қабул қилиниб, 30 дан ортиқ халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар ратификация қилинган. Уларнинг сифатли ижроси устидан мунтазам таъсирчан парламент назорати ўрнатилган. Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш, ёш авлодни ҳар томонлама етук ва баркамол шахслар сифатида тарбиялаш мамлакат ривожи учун муҳим омилдир.

Тадбирда ёшларга қонун ижодкорлиги, қонун лойиҳаларини қўмита ва фракцияларда кўриб чиқиш тартиби, ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш ва уларнинг қонун ижодкорлиги жараёнига кенг жалб этиш мақсадида ташкил этилган Ёшлар парламенти фаолияти ҳақида маълумотлар берилди. Ёшлар қаноти вакиллари томонидан имтиёзли кредит бериш амалиёти, субсидиялар, маҳаллаларда ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш масалалари юзасидан берилган саволларга Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан тўлиқ ва атрофлича жавоб берилди. “Ёшлар Қаноти” вакиллари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси музейи ҳамда катта мажлислар зали фаолияти билан яқиндан танишдилар.

  • Кўрилди
    483
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+