“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида нукуслик талаба ёшлар партия кадрлар заҳирасига олинди

20.09.2022, 16:03

“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида нукуслик талаба ёшлар партия кадрлар заҳирасига олинди

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида талаба ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда сўзга чиққанлар сўнгги йилларда амалга оширилаётган  ислоҳотлар, айниқса, Қорақалпоғистон Республикасида олиб борилаётган ижобий ишлар, шундан, ёшларга ва хотин-қизларга яратилган имкониятлар, ёшларга қаратилаётган эътибор, Президентимиз томонидан қабул қилинаётган қарор ва фармонларнинг аҳамияти, жорий йилнинг 8 август куни қабул қилинган “Давлат фуқаролик хизмати” тўғрисидаги қонуннинг мазмун-моҳияти, коррупциянинг олдини олиш, ёшлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги ишлар бўйича тўхталиб ўтишди.

Ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш жараёнига кенг жалб этиш, олий таълим муассасалари билан партиянинг узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш, талабаларни сиёсий жиҳатдан етук, партиявий ишларни ташкил этиш масалаларида давр талабларига жавоб бера оладиган, етарли малакага эга бўлган кадрларни танлаш орқали партиянинг истиқболли кадрлар заҳирасини яратиш мақсадга мувофиқдир. 

Учрашув давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа вакилларидан тегишли жавоблар олди. Бундан ташқари фидойи ёшлар  кадрлар захирасига олинди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    423
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+