“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида наманганлик талаба ёшлар билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилди

23.09.2022, 17:02

“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида наманганлик талаба ёшлар билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилди

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши томонидан “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида вилоятдаги олий таълим муассасалари билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мазкур лойиҳа доирасида Наманган давлат университетида очиқ мулоқот ташкил қилинди.

Сўз олган партия вакиллари партиянинг мақсад ва вазифалари, хусусан, “Янги авлод кадрлари” лойиҳасининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунча берди.

Айниқса, партия тавсияси билан давлат бошқаруви идораларида ишлаётган ташаббускор ёшлар, тадбиркорлар, депутатлар фаолияти ҳақидаги маълумотлар талабаларда катта қизиқиш уйғотди.

Мулоқотда фаол иштирок этган 50 дан ортиқ талабаларнинг икки  нафари амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасига киритилди, 8 нафар талаба ёшлар партия сафига қабул қилинди.

Элдорбек ЖУРАЕВ,

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    474
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+