“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида 10 нафар ёшлар кадрлар захирасига олинди
27.09.2022, 16:40
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан “Янги авлод кадрлари” лойиҳасининг навбатдагиси Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида ташкил қилинди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги бош маслаҳатчиси Н.Қутлимуратова, партиянинг Нукус шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Б.Адилчаев ва бошқалар сўнгги йилларда давлатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар айниқса Қорақалпоғистон Республикасида олиб борилаётган ижобий ишлар, ёшларга ва хотин-қизларга яратилган имкониятлар, ёшларга қаратилаётган эътибор, Президентимиз томонидан қабул қилинаётган қарор ва фармонларнинг аҳамияти юзасидан батафсил маълумотлар берилди.
Ёш истиқболли кадрларни топиш, малакасини ошириш ва давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда жамоат ташкилотларига тавсия этиш, ҳудудларда кадрларга бўлган эҳтиёж асосида олий ўқув юртлари битирувчиларидан амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш, уларни босқичма-босқич мўлжалланган лавозимларга тайёрлаб бориш, қайта ўқитиш ва пировард натижада замонавий раҳбарлар тайёрлаш тизимини яратиш ва мувофиқлаштиришдан иборат.
Ушбу таълим даргоҳларида таҳсил олаётган шижоатли йигит-қизлар яқин йилларда малакали раҳбар-кадрларга айланиш баробарида, минглаб ёшларни ўзларининг эзгу ғоялари ортидан эргаштириши ва юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшади.
Учрашув давомида лойиҳа доирасида таълим даргоҳидаги 10 га яқин фаол ташаббускор талаба ёшлар кадрлар захирасига олинди.
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшларнинг бизнесга қизиқиши янада ортмоқда
24.04.2024, 17:07
-
Талаба-ёшларнинг партия лойиҳаларига қизиқиши ортмоқда
09.04.2024, 19:17
-
Нукуслик ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
31.03.2024, 09:59
-
Ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
16.03.2024, 14:43
-
Депутат талабаларнинг таълим ва иш билан бандлик йўналишидаги муаммолари билан қизиқди
07.03.2024, 10:48
Фикрингизни қолдиринг