Устоз ва мураббийларга ҳурмат ва эътибор кўрсатилди

30.09.2022, 16:08

Устоз ва мураббийларга ҳурмат ва эътибор кўрсатилди

O’zLiDeP Поп туман Кенгаши томонидан 1 октябрь - Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан Поп туманидаги “Тинчлик” МФЙ қошидаги бошланғич партия ташкилотида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда БПТлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари Бону Исоқова сўзга чиқиб, устозларни касб байрамлари билан табриклади. Уларга ёш авлодга таълим-тарбия беришдек шарафли ва масъулияти ишларида омад ва зафарлар тиланди. Кимки бу ҳаётда бирор ютуққа эришса, касбидан эъзоз топса, унинг қалбида устозларига, биринчи ўқитувчисига бўлган ҳурмат абадий муҳрланади,- деди у.

Сўз олган Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг "Сизларнинг ёшларимиз қалби ва онгига она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини сингдириш, уларни турли таҳдидлардан асраш, комил инсон этиб вояга етказиш йўлидаги беқиёс хизматларингизни барча ота-оналар, жамоатчилигимиз, бутун халқимиз яхши билади ва юксак қадрлайди", —деган фикрини алоҳида таъкидлашди.

Тадбир якунида устоз ва мураббийларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

  • Кўрилди
    537
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+