Депутатлар 153 нафар кекса нуронийлар ҳолидан хабар олишди
05.10.2022, 17:10
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, жорий йилнинг 3-9 октябрь кунлари республикамизнинг барча ҳудудида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилмоқда.
Айни, шу мақсадда Халқ депутатлари Маҳаллий Кенгаши депутатлари Олимхон Бабаханов, Ғиёсиддин Бабаханов ва Қобилжон Дадабаевлар ташаббуси билан Наманган шаҳридаги Чорсу, Шарқ тонги, Чинор, Амир Темур, Соҳибкор, Ойдинкўл, Ифтихор, Ғишткўприк, Сумалак гузари, Маданий, Шаршара, Маърифат маҳаллаларида ҳамда Давлатобод тумани Тўқувчи, Мустақиллик, Орзу, Ижодкор, Тадбиркор ва Юксалиш маҳаллаларида “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш - халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида хайрия тадбирлари ташкил этилди.
Тадбирлар давомида маҳаллалардаги боқувчисини йўқотган, якка-ёлғиз ва бемор ётган 153 нафар кексалар ҳолидан хабар олинди.
Нуроний отахон ва онахонлар дуога қўл очиб, бугунги кунда юртимизда кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан амалга оширилаётган ишларга шукроналар айтиб, юртимиз тинч, дастурхонимиз тўкин ва фарзандларимиз бахтли ҳаёт кечиришини тилашди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Халқаро инвестиция форуми амалий ҳамкорликни сифат ва мазмун жиҳатидан мутлақо янги босқичга олиб чиқади
02.05.2024, 16:33
-
Навоийлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
02.05.2024, 16:26
-
Каттақўрғондаги тиббиёт, касб-ҳунар ва хусусий мактаблар фаолияти ўрганилди
02.05.2024, 13:45
-
Чилонзор туманидаги маҳаллалардан ишбилармон хотин-қизлар сараланди
01.05.2024, 15:04
-
Ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
01.05.2024, 14:42
Фикрингизни қолдиринг