74 нафар доимий ва 14 минг нафар мавсумий ишчиларни банд қилган карманалик ишбилармон аёл фаолияти билан танишилди
07.10.2022, 11:54
Кармана туманида жойлашган “Ал-азиз ипаги” МЧЖда 74 нафар доимий ва 14 минг нафар мавсумий ишчилар меҳнат қилади. Ишчиларнинг асосий қисми хотин-қизлардан иборат. ЎзЛиДеП Навоий вилоят кенгаши ҳамда ҳамкор ташкилотлар кўмагида “15 октябрь -Халқаро қишлоқ аёллари куни” муносабати билан “Қишлоқ аёллари эъзозда” мавзусида тадбир ўтказилди.
“Ал-азиз ипаги” ишлаб чиқариш корхонасида вилоятнинг Кармана, Конимех ва Навбаҳор туманларида истиқомат қилувчи меҳнаткаш аёллар пилла етиштириш, ипакчилик, гиламдўзлик, доривор ўсимликлардан турли биологик фаол қўшимчалар тайёрлаш билан шуғулланадилар.
Тадбирда ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ходими Ғ.Турғунов, партия вилоят кенгаши ходимлари, депутатлик гуруҳи аъзолари корхона фаолияти билан танишдилар. Корхона келажакда Япония давлатидан янги технология олиб кириш орқали ярим тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни режалаштирган. Бу эса ўз навбати янги иш ўринлар яратилиши ва экспорт қуввати ошишига хизмат қилади.
Ишчи гуруҳ вакиллари корхонадаги таклиф ва муаммоларни ўрганди ва партия томонидан келажакдаги режаларига кўмаклашиш масалалари келишиб олинди. Тадбир якунида узоқ йиллардан буён меҳнат қилиб келаётган фаол қишлоқ аёлларининг бир гуруҳига партия томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди.
А.Узоқов,
O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаш
мутбуот котиби
Ўхшаш янгиликлар
-
Фарғона тажрибаси бошқа ҳудудларда оммалашмоқда
29.01.2024, 14:08
-
Ишчи гуруҳ вакиллари таълим соҳасида амалга оширилаётган ишларни ўрганмоқда
20.12.2023, 15:53
-
Қашқадарёда оилавий тадбиркорлик фаолияти депутатлар томонидан жамоатчилик назорати тартибида ўрганиляпти
15.12.2023, 10:52
-
Қашқадарёда оилавий тадбиркорлар фаолияти ўрганилмоқда
13.12.2023, 16:59
-
Давлат дастурининг 67-мақсади Ҳазораспда қандай бажариляпти?
23.11.2023, 18:03
Фикрингизни қолдиринг