O‘zLiDeP депутати 150 млн. сўмлик коммунал қувурларни таъмирлаш масаласини ижобий ҳал этди

23.03.2018, 19:11

O‘zLiDeP депутати 150 млн. сўмлик коммунал қувурларни таъмирлаш масаласини ижобий ҳал этди

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши ташаббуси билан Навоий шаҳридаги “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғинида Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси Жамшид Ходжаевнинг ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ж.Ходжаев ўзининг жорий йил ўтган даври мобайнида депутатлик фаолияти бўйича амалга оширган ишлари бўйича ҳисобот берди.

Учрашув давомида Навоий шаҳар “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Д.Файзиева ишга жойлаштириш ва уй-жой билан таъминлаш масаласида амалий ёрдам сўради. Ушбу масалада Навоий шаҳар ҳокимлиги ва Навоий шаҳар бандликка кўмаклашиш марказига депутатлик сўрови чиқарилди.

Навоий шаҳар “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғини Истиқлол кўчаси 1-уйда истиқомат қилувчи Ш.Жўраев “Боғишамол” ва “Мустақиллик” кўчаларини тунги ёритиш мосламалари билан таъминлашда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат этди. Ушбу масала юзасидан ҳам тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқарилди.

Навоий шаҳар “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Р.Пўлатов ва бир гуруҳ маҳалла фаоллари депутатдан Мустақиллик кўчасидан Гулистон-3 массивига қадар бўлган коммунал қувурлар бир неча йиллардан буён ишламаслиги, ушбу қувурларни таъмирлаш масаласида амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилди. Ж.Ходжаев бу масалани илгари ҳам шуғулланганини маълум қилди. Ўрганиш давомида Навоий шаҳар “Сувоқова” ДУК раҳбари томонидан қувурларни қайта ишга тушириш учун 150 млн. сўм маблағ талаб этилиши маълум қилинган. Учрашув давомида Ж.Ходжаев қувурларни таъмирлашда амалий ёрдам сўраб вилоят ҳокими қабулида ҳам бўлганини таъкидлаб ўтди. Вилоят ҳокими эса мазкур масалани ҳал этиш бўйича Навоий шаҳар ҳокими ва вилоят молия бошқармаси бошлиғига топшириқ берган. Шу тариқа аҳолини бир неча йиллардан буён қийнаб келаётган муаммо O‘zLiDePдан вилоят Кенгашига сайланган депутат – Ж.Ходжаев томонидан бартараф этилди.

А.ХОЛИҚОВ

O‘zLiDeP Навоий вилоят

Кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2120
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ч.Раджабов O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши ходими 2018-04-28 19:59:32

Депутатларимизга куч-қувват тилаймиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+