Ишчи гуруҳ: Боёвутда ёшлар етакчилари ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлашга эътибор қаратяпти
08.10.2022, 10:50
Айни кунларда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аппаратидан ҳудудларга бириктирилган масъул ташкилотчилар томонидан вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари фаолиятини ўрганиш ҳамда уларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси масъул ходими Ж.Жалолов Сирдарё вилоятида ўрганишлари давомида Боёвут туман Кенгаши фаолиятини ҳам ўрганди.
Ўрганишлар даврида, бугунги кунда туман Кенгашида 5756 нафар тарафдорларни бирлаштирган 79 та бошланғич партия ташкилоти мавжудлиги, Халқ депутатлари Боёвут туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари сони 14 нафарни ташкил этиши, ютуқлар билан бир қаторда мавжуд камчиликлар ҳам танқидий таҳлил қилинди ҳамда келгусидаги вазифалар юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Ўрганиш жараёнида ёшлар йўналишига алоҳида тўхталиб ўтилди. Аъзоларнинг 3911 нафари ёшлар вакиллари ҳисобланади. Шунингдек, бугунги кунда янги ташкил этилган лавозим – ёшлар етакчиси сифатида фаолият олиб бораётган 39 нафар ёшларнинг 37 нафарини O’zLiDeP аъзолари ташкил этади. Жараён давомида Ж.Жалолов масъул ходимлар иштирокида тумандаги Фарход МФЙ Ёшлар етакчиси Гупронқулов Нурмуҳаммад фаолияти билан ҳам яқиндан танишди. Йил бошидан “Ёшлар дафтари”га 27 нафар ёшлар киритилган бўлиб, айни кунга қадар 21 нафар ёшлар рўйхатдан чиқарилган.
Бундан ташқари, жорий йилда ёшлар дафтари жамғармаси томонидан 7 нафар ёшларга олий ўқув юртида ўқиши учун контракт-тўлов пуллари тўлаб берилган. Қолаверса, жамғарма 4 нафар ёшларга субсидия асосида иш ўрни яратиш мақсадида тикув асбоб-ускуналари билан ҳам таъминлаган.
Вакил ёшлар дафтаридаги ёшлар билан кўришиб, иш фаолиятини ҳам кўздан кечирди. Шу маҳаллада истиқомат қилувчи, ёшлар дафтари жамғармасидан субсидия асосида асбоб ускуна олган Гўзал Тўйчиева бугунги кунда ўзи қатори тенгқур бўлган ёшларни ишсиз бўлмаслигини истаб, устоз-шогирд анъанасини давом эттирган ҳолда тикувчилик йўналишида сабоқ бериб, иш билан таъминлаган.
-Жуда ёш бўлишимга қарамасдан, бугун менинг ўз шогирдларим бор. Энг муҳими, улар ўз тенгқурларим, маҳалладошларим. Эрта тонгдан шу ишхонамизга келиб ўз иш фаолиятимизни бошлаймиз. Шогирдларга билим бериш билан бирга, буюртмалар қабул қиламиз. Ҳамма ўқувчиларим ҳатто ўзим ҳам кунлик даромад эгасиман. Меҳнатга яраша ўз маблағимиз бор, - дейди Г.Тўйчиева.
Жойларда ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
-
Фарғона тажрибаси бошқа ҳудудларда оммалашмоқда
29.01.2024, 14:08
-
Ишчи гуруҳ вакиллари таълим соҳасида амалга оширилаётган ишларни ўрганмоқда
20.12.2023, 15:53
-
Қашқадарёда оилавий тадбиркорлик фаолияти депутатлар томонидан жамоатчилик назорати тартибида ўрганиляпти
15.12.2023, 10:52
-
Қашқадарёда оилавий тадбиркорлар фаолияти ўрганилмоқда
13.12.2023, 16:59
-
Давлат дастурининг 67-мақсади Ҳазораспда қандай бажариляпти?
23.11.2023, 18:03
Фикрингизни қолдиринг