Ишчи гуруҳ сарҳисоби: ютуқ ва камчиликлар таҳлил қилиниб, амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди

10.10.2022, 13:53

Ишчи гуруҳ сарҳисоби: ютуқ ва камчиликлар таҳлил қилиниб, амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгашининг жорий йил 9 ойлик иш якунлари ва келгусида амалга оширилиши белгиланган режалар ижросини таъминлашга бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

    Йиғилишда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси Матбуот хизмати раҳбари Элмурод Панжиев партия вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари ходимлари иштирок этдилар.

   Ўзига хос сарҳисоб, деб қаралган ушбу йиғилишга O’zLiDeP Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси топшириғи билан тузилган ишчи гуруҳ томонидан ҳафта давомида туман(шаҳар) партия Кенгашлари, депутатлар, бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини ўрганиш давомидаги чиқарган хулосалари асос қилиб олинди.

   Танқидий -таҳлил руҳида ўтган йиғилишда даставал, ҳисобот даврида O’zLiDeP Дастури, Сайловолди платформаси, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси, 2022 йил – “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат Дастурида белгилаб берилган мақсад ва вазифалар ижросини таъминлаш борасида жиззахлик маслакдошлар ва депутатлар томонидан эътироф этишга арзигулик ишлар амалга оширилгани таъкидлаб ўтилди.

   Бироқ, бу саъй -ҳаракатлар шиддат билан ривожланаётган давр, бугун юртимизда сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилган ислоҳотлар кўлами билан ҳамоҳангми?

   Афсуски, ўтган вақт давомидаги сиёсий фаолият таҳлил қилиб чиқилганда умумнатижага салбий таъсир кўрсатаётган айрим туман, шаҳар Кенгашлари фаолиятида йўл қўйилаётган сусткашлик кўзга ташланмоқда. Уларни бартараф этиш мақсадида, кўрсаткичлари юқори бўлган партия туман Кенгашлари, депутатлар фаолиятидаги илғор иш тажрибаларини оммалаштириш, барча кесимларда, айниқса, бошланғич партия ташкилотларида сиёсий фаолиятни кучайтириш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

  Йиғилиш давомида, шунингдек, сиёсий ўқув, тарғибот жараёнларида партиянинг бош нашри бўлган, “ХХI аср” газетасининг ўрнини кучайтириш, газетани маслакдошларимиз орасида оммалаштириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    374
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+