АДУ талаба ёшлари билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилди

14.10.2022, 11:36

АДУ талаба ёшлари билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилди

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда сўз олган партия вилоят Кенгаши ташкилий-партиявий ва истиқболли кадрлар билан ишлаш бўлими мудири Ш.Турғунов ва бошқалар ёшларга мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда сиёсий партияларнинг ўрни ва роли тўғрисида маълумотлар бериш баробарида ушбу лойиҳанинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тўхталди.

Таъкидландики, бугунги глобаллашув жараёнида ва сиёсий партиялар ўртасида рақобат тобора кучайиб бораётган бир даврда ҳудудий партия ташкилотлари ижроия аппаратларига сиёсий жиҳатдан етук, партиявий ишларни ташкил этиш масалаларида давр талабларига жавоб бера оладиган, етарли малакага эга бўлган кадрларни танлаш ҳамда уларни жой-жойига қўйиш ишларини янада такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади.

Партиянинг дастуридаги устувор мақсад ва вазифалар ҳамда уларнинг “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси”га мувофиқлиги, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда партия ва унинг электорат вакиллари бўлмиш тадбиркорларнинг роли тўғрисида маълумотлар берилди ва ёшларни юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол бўлишга чақирди.

Тадбир сўнггида Андижон Давлат университетида таҳсил олаётган битирувчи талабалардан 10 нафарга яқин ёшлари кадрлар захирасига олинди.

  • Кўрилди
    358
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+