Тил — маънавият кўзгуси

18.10.2022, 09:36

Тил — маънавият кўзгуси

Давлатимиз раҳбари томонидан 2019 йил 21 октябрь куни «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинган эди. Унга биноан 21 октябрь санаси юртимизда «Ўзбек тили байрами куни» деб белгиланиши мамлакатимизнинг янги тарихи, янги тараққиёт босқичида амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг ишончли самараси ҳамда мустақил Ватанимизнинг ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, маданий-маънавий ҳаётида муҳим ўрин эгаллаб келмоқда.

O’zLiDeP Тойлоқ туман Кенгаши, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси билан ҳамкорликда тумандаги 69932- сонли ҳарбий қисмда 21 – октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 33 йиллиги муносабати билан “Тил — маънавият кўзгуси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди

Тадбирда партия фаоллари она тилимизнинг истиқболдаги тараққиётига оид маълумотлари, давлат тилининг ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузи ҳақида ўз фикр мулоҳазаларини юритишди. Зеро, тил ҳар бир миллатнинг энг қадрли бойлиги, унинг маънавий қиёфаси, маданияти, ички дунёсини акс эттирувчи муҳим воситадир.

Тадбир якунида туман “Қўшчинор” газетаси муҳаррир ўринбосари, ижодкор – шоир Абдулло Нисоров ўзбек тили ҳақида ёзган шеърларидан  ўқиб берди.

Акмал Мирзоев,

O'zLiDeP Тойлоқ туман Кенгаш раисининг

биринчи ўринбосари - аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    427
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+