Мамлакатимизда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш борасида қилинаётган ишлар таҳлил қилинди

24.10.2022, 15:43

Мамлакатимизда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш борасида қилинаётган ишлар таҳлил қилинди

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси, Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда давра суҳбати ўтказилди.

Бизга маълумки, Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси асосида қабул қилинган 2022 йил Давлат дастурида мамлакатимизда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 3 баробар кўпайтириш ва маҳаллий бозорни таъминлаш даражасини 80 фоизга етказиш вазифаси белгиланган.

Тадбирда дастурнинг ушбу банди ижроси юзасидан жамоатчилик ва парламент назоратини олиб бориш мақсадида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбариятининг ахбороти эшитилди.

Дастурга асосан, агентлик томонидан 2022-2026 йиллар учун мақсадли кўрсаткичлар белгилаб олинган.

Шунингдек, янги инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишда бугун ички бозоримиздаги импорт ҳажмида улуши юқори бўлган 4 та йўналишдаги, яъни - онкологик, гормонал, юрак-қон томир касалликлари учун дори воситалари ҳамда вакциналар ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор берилган.

Бунда Ҳиндистон, Хитой, Германия, Буюк Британия, Туркия, Россия ва Белоруссия етакчи компанияларининг тўғридан-тўғри хорижий инвестициялари жалб қилиниши кўзда тутилган.

Тадбирда Тошкент вилоятида қурилаётган “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери лойиҳаси ва қурилиш жараёнлари билан ҳам танишилди. 

Бу ерда замонавий Халқаро Фармацевтика Университети, янги препаратларни клиник синовлардан ўтказиш марказлари ҳамда янги фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар жойланган.

Тадбирда келгусида ушбу дастур ижроси юзасидан ўзаро ҳамкорлик, жамоатчилик ва парламент назорати олиб боришга келишиб олинди.

  • Кўрилди
    456
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+