Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлаш лозим

26.10.2022, 15:03

Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлаш лозим

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши Жамоатчилик билан алоқалар ва мафкуравий ишлар бўлими ҳамда Миришкор туман кенгаши ҳамкорлигида тумандаги 1-мактабда “Ҳаракатлар стратегиясидан — тараққиёт стратегияси сари” ғоясини кенг тарғиб этиш орқали жамиятда соғлом дунёқараш ва бунёдкорликни умуммиллий ҳаракатга айлантириш долзарб вазифа” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди. Мулоқотда сўз олганлар “Янги Ўзбекистон — маърифатли жамият” концепциясини амалга ошириш учун аҳоли ўртасида ҳуқуқий маданиятни шакллантириш бўйича ҳуқуқий-маърифий тадбирларни халқимизнинг бой тарихи, илмий-маданий мероси, миллий-диний қадриятларни ўргатиш билан уйғун ҳолда ташкил қилиш, тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этишнинг таъсирчан, креатив ва инновацион услубларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётда қўллаш борасидаги ишларини жадаллаштириш ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

 - Халқимизнинг миллий қадриятлари ва маънавий меросини асраб-авайлаш, оммалаштириш ҳамда ривожлантиришга эътибор қаратиш, оила, таълим ташкилотлари ва маҳаллаларда маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлаш – бугуннинг долзарб вазифасидир, - деди туман кенгаши депутати, “Чаманзор” МФЙ раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий маънавий масалалар бўйича ўринбосари Ойбаҳор Ҳасанова. - Оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда холис ахборотларни ўз вақтида бериб борсаккина, ёлғон маълумотлар тарқалишининг олдини олган бўламиз. “Маҳалла - туман - вилоят - республика» принципи асосида ҳудудлар кесимида ижтимоий-маънавий муҳитни оптималлаштириш харитасини шакллантириш, бу жараёнга замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ниҳоятда зарур. Маънавий тарбияни баҳолашнинг илмий асосланган индикаторларини ишлаб чиқиш вақти келди. Интерактив усулларни қўлламас эканмиз, мактабларни чинакам маънавият ва маърифат, маданият ўчоғига айлантира олмаймиз. Мафкуравий хуружларга қарши миллий ғоя асосида биргаликда курашиш, оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлаш вақти келди.  

Мусоҳаба интиҳосида “Ёшлар — Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” шиори остида “Янги Ўзбекистон — Учинчи Ренессанс” ғоясининг рўёбга чиқарилишини таъминлаш учун  “2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясининг маънавий ривожланиш масалаларига қаратилган устувор йўналишларга  доир мақсад ва вазифаларни бажариш борасидаги ишларни бугунги кун талаблари даражасида ташкил этишда депутатлар ва партия фаоллари ташкилотчилик қилишлари, жойларда маънавий-маърифий ишлар тарғиботини кучайтириш, айниқса, ёш авлодни баркамол инсон бўлиб улғайишлари учун улар ўртасида миллий урф-одатларимиз ва анъаналаримизни онлайн тарзда тарғиб қилишга эътибор қаратиш зарурлиги айтиб ўтилди.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    460
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+