Тадбиркорлик субъектларида берунийлик ёшлар учун маҳорат дарси ташкил қилинди

27.10.2022, 15:09

Тадбиркорлик субъектларида берунийлик ёшлар учун маҳорат дарси ташкил қилинди

Жорий йилнинг "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид Давлат дастури"нинг ижросини назорат қилиш  бўйича  берунийлик депутатлар ва тегишли ташкилотлардан ташкил топган ишчи гуруҳ вакиллари тумандаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ўрганишди.

O'zLiDeP Беруний туман Кенгаши аппарат раҳбари Р.Юлдашева, O'zLiDePдан туман Кенгашига сайланган депутат К.Артиков, "Шаббоз" маҳалла фуқаролар йиғини раиси И.Алимов, ушбу маҳалла ёшлар етакчиси, ҳоким ёрдамчиси ва партия фаоллари томонидан туманда фаолият юритаётган "Хажибой-Шаригул" МЧЖ фаолияти ўрганилди.

Тадбиркорлик субъектларини ўрганиш жараёнида ёшларни тадбиркорликка кенгроқ жалб қилиш мақсадида туман ёшлари учун ойна-эшик ромлари, турли мебель маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи "Хажибой-Шаригул" МЧЖга саёҳат ҳам ташкил қилинди. Ёшларга юртимизда тадбиркорликка кенг йул очилганлиги, давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорлар учун яратилаётган имкониятлар, шароитлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Корхона раҳбари  Арслон Тўхтабоев 10 нафар ишсиз ёшларни иш билан таъминлаган. Тадбиркор яқинда янги бинони қуриб битказди ва ишга тушириш арафасида. Янги иморатда тикувчилик цехи ҳам ишга туширилади. Қўшимча яна 20 нафар иш ўрни яратилади. Маҳалладаги ҳоким ёрдамчисига бу тадбиркорга субсидия олишига ёрдам бериш бўйича таклиф ҳам киритилди.  

Ўрганиш жараёнида мазкур корхона раҳбари ва ишчилари, маҳалла раиси партия аъзолигига қабул қилинди.

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    427
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+