Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси тарғиботи: Ҳомиладор аёлларга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча бўш кунлари берилади

08.11.2022, 14:59

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси тарғиботи: Ҳомиладор аёлларга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча бўш кунлари берилади

O`zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши томонидан шаҳардаги 4-сонли оилавий поликлиникада Янги Меҳнат кодексининг мазмун-моҳиятига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда партиянинг Самарқанд шаҳар Кенгаши аъзолари, поликлиника ходимлари иштирок этди.

Тадбирда партия фаоллари йиғилганларга Янги Меҳнат кодексининг мазмун-моҳияти юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида қатор янгиликлар киритилмоқда. Хусусан, иш берувчи ҳомиладор аёлларга бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида антенатал (туғруққача) парваришлаш (перинатал скрининг ва ташхис, мажбурий тиббий кўриклар ва бошқа мажбурий тиббий муолажалар) учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча бўш кунлар бериши шартлиги белгиланмоқда.

Шунингдек, аёлларнинг ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахсларнинг меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳам алоҳида белгиланди.

Тадбир давомида партияга ўз қизиқишини билдирган 41 нафар ишчи ходимлар партия сафига кириш истагини билдиришди.

Фазлиддин Ғайбуллаев,

O'zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаш раисининг

биринчи ўринбосари - аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    405
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+